Norma.uz

Солиқ билимдонлари беллашуви

Тошкент ирригация ва мелиорация институти Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида «Солиқ билимдонлари – 2015» кўрик-танлови ўтказилди. 

 

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида солиқ соҳасини эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳоли фаровонлигини юксалтириш, хўжалик фаолиятини юритиш шартларини яхшилаш ва ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Кўрик-танлов ёшларнинг солиқ қонунчилигига оид билимини мустаҳкамлаш, уларни солиқ сиёсатини янада эркинлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти тўғрисида мунтазам хабардор қилишга ёрдам бераётир.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари баҳоланишида уларнинг мамлакатимизда шакллантирилган қулай ишбилармонлик муҳити, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шарт-шароит, солиқ имтиёз ва преференциялари, истеъмолчилар ҳуқуқлари кафолатлари хусусидаги билимлари муҳим мезон бўлди.

Тадбир якунига кўра, Тошкент давлат аграр университетининг «Агроислоҳотчи» жамоаси ғолиб бўлди. Солиқ академиясининг «Интеллектуал ёшлар» жамоаси иккинчи ва Тошкент молия институтининг «Солиқ билимдонлари» жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, фаол иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2563 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика