Norma.uz

Фақат мамлакатимизники

Ишга қабул қилиш пайтида янги ходим Россия Федерациясининг меҳнат дафтарчасини тақдим этди, ҳолбуки у Ўзбекистон фуқаролигига эга. Биз уни Россия Федерацияси меҳнат дафтарчасига асосан ишга қабул қилишга ҳақлимизми?

У.Раҳимов.

 

– Йўқ, бундай қилишга ҳақли эмассиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 258-сон Қарори 1-банди билан Ўзбекистонда янги меҳнат дафтарчалари Қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган. Шунингдек, меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун юритилиши белгиланган (258-сон Қарорнинг 2-банди).

У Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномага мувофиқ тўлдирилади. Унга Ўзбекистон фуқароларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади. Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади (Йўриқноманинг 1.2-банди).

Меҳнат тўғрисидаги ҳужжатлар айланувида Россия Федерацияси меҳнат дафтарчасидан фойдаланиш назарда тутилмаган. Шу сабабли меҳнат муносабатларини расмийлаштиргандан кейин сизда 5 кундан кўп ишлаган ходимга 258-сон Қарор билан тасдиқланган намунадаги меҳнат дафтарчасини юритишингиз лозим.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини экспертимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2001 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика