Norma.uz

Ўғлим билан ишламоқчиман

Мен кўриш бўйича I гуруҳ ногирониман. Ўғлим оилавий корхона ташкил этмоқчи, мен ҳам унинг иштирокчиси бўлишимни хоҳлаяпти. Пенсияни 100% оламанми, менга уни ким тўлайди?

А.Черников.

Тошкент шаҳри.

 

– Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади (26.04.2012 йилдаги «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ-327-сон Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми). Шу тариқа, унинг иштирокчиси бўлиб, сиз ишловчи пенсионер ҳисобланасиз.

2222-сон Низомга мувофиқ ишловчи пенсионерларга тайинланган пенсиянинг 50%и миқдорида пенсия тўланади. Бундан пенсиялар тўлиқ миқдорда (100%) тўланадиган қуйидаги шахслар тоифаси мустасно:

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар*;

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар;

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар;

фуқаролик-ҳуқуқий тарздаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг энг кам миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерлар. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармонига мувофиқ 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб энг кам миқдордаги ёшга доир пенсия 231 575 сўмни ташкил этади.

Агар сиз I гуруҳ ногирони бўлсангиз, бинобарин, имтиёзли тоифага кирасиз ва сизга 100% пенсия тўланади.

Ишлаб турган пенсионерларга пенсия тўлаш, иш вақтининг қанча давом этишидан, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, шунингдек шартнома (битим)нинг хусусиятидан (туридан) қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўлаш билан бир вақтда иш жойи бўйича амалга оширилади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 53-моддаси; Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 159-банди; 2222-сон Низомнинг 3, 4-бандлари).

Ташкилот раҳбари (сизнинг ҳолатингизда, агар оилавий корхона раҳбари сизнинг ўғлингиз бўлса) 5 кун ичида пенсия тайинлаган Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига сизни ишга қабул қилганлиги тўғрисида хабар қилиши, шунингдек буйруқдан кўчирмани тақдим этиши шарт.

*Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган) 1 ва 2-иловалари билан белгиланган.

Прочитано: 1573 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика