Norma.uz

Якка тартибдаги тадбиркор учун эслатма

Ҳар қандай ишловчи фуқаро сингари якка тартибдаги тадбиркор ҳам пенсия таъминоти олишга ҳақлидир. Ушбу маррага иш стажи ва ҳисобланган пенсия суммасининг етишмаслиги билан боғлиқ кўнгилсизликларсиз келиш учун ўзингизни келгусида дадил ҳис этишда ёрдам берадиган қоидалар* билан танишишни таклиф қиламиз. 

 

 Солиқ органида ҳисобга қўйилишингиз билан бир пайтда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат томонидан ижтимоий суғурталанадиган шахсга айланасиз.

 Мавжуд имкониятларингиздан, пенсия таъминоти ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзингиз истайдиган миқдоридан келиб чиқиб суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайсиз.

 Суғурта бадалларининг энг кам миқдори ҳар ойда Ўзбекистонда белгиланган 1 баравар ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорни, ёшга оид пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган тадбиркорлар учун эса ЭКИҲнинг камида 50%ини ташкил этади.

 Тадбиркорлик фаолиятингиз тўхтатиб турилган пайтда суғурта бадаллари тўланмайди ва бу давр стажга қўшилмайди.

 Меҳнат стажингизга сиз суғурта бадаллари тўлаган даврлар ҳисобланди.

 Суғурта бадаллари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

 Меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

 Бирор-бир тумандаги (шаҳардаги) тадбиркорлик фаолиятингизнинг бутун муддати мобайнида меҳнат дафтарчаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўша туман (шаҳар) бўлимида сақланади ва юритилади.

 Тадбиркорлик фаолиятингиз бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлсангиз, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимида белгиланган тартибда сизга меҳнат дафтарчаси очилади.

 Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар тўланган бадаллар суммаси ушбу йилнинг ҳар бир ойи учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаса, стажга календарь йил қўшилади.

 Касаллик вақти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар меҳнат стажига қўшилади.

 Тўлиқ календарь йил мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланган бўлсангиз, агар мазкур вақтда бадалларни камида 9 ой мобайнида тўлаган бўлсангиз, стажга календарь йил қўшилади.

 Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммаси иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Пенсия яшаш жойида тайинланади. Ижтимоий суғурта бўйича нафақа эса тадбиркор бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган жойда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.

 Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, агар уларни олиш ҳуқуқи сиз суғурта бадалларини тўлаган даврда юзага келган бўлса, берилади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ суғурта бадаллари ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.

Тадбиркор сифатида ишлаш далили ва унинг қанча давом этганлиги гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.

 

*Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартиби (ВМнинг 24.08.2001 йилдаги 351-сон Қарорига 1-илова). 

Прочитано: 3514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика