Norma.uz

Хатолар устида ишлаш

Мен кадрлар ҳисобини юритиш учун жавобгарман. Ходим ишдан бўшаётганда меҳнат дафтарчасига: «МК 99-моддасига асосан ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилди», – деб ёздим. Менинг ёзувимдан кейин меҳнат дафтарчасига бошқа иш жойига қабул қилинганлиги тўғрисида ёзув қайд этилган. Ишдан бўшатишнинг хато формулировкасини қандай қилиб тузатсам бўлади?

Юлдуз. Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат дафтарчаси ходимларнинг мулкчилик ва хўжалик фаолияти шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Шу сабабли уларга иш ва бошқа қоидалар тўғрисидаги ёзувни тўғри қайд этиш жуда муҳимдир. Қонун ҳужжатларининг талабларига ёки ҳақиқий ҳолатга мувофиқ келмайдиган ёзувлар тузатилиши керак. Зеро меҳнат дафтарчасини тўлдиришда йўл қўйилган хатолар ходим учун нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шуни эслатиш жоизки, Меҳнат кодекси жорий этилган кун – 1996 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари меҳнат дафтарчасига ёзилмайди (МКнинг 81-моддаси; Йўриқноманинг 2.20-банди).

Йўриқноманинг 2.4-бандига кўра ходимнинг иши тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар хатога йўл қўйган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи эса бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур.

Меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимидаги меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги ёзувларни ўзгартириш зарур бўлиб қолганда 3-устун ўртасида тузатиш киритаётган ташкилотнинг номи кўрсатилади, сўнг «__тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади. Меҳнат дафтарчасининг 4-устунида тегишли буйруқнинг сон рақами ва санаси ёзилади (Йўриқноманинг 2.8-банди).

Тузатиш киритаётган ташкилотнинг номи кўрсатилгани сингари масъул шахснинг имзоси ва ташкилотнинг муҳри ҳам қўйилиши зарур. Бу айни қайси ташкилот ёзувни қайд этгани тўғрисида аниқ тасаввур беради.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини экспертимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2994 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика