Norma.uz

Меҳнат шартномасини бекор қилиш қоидаларига доир

Пенсия ёшига етган ходим билан, агар унда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи бўлса, меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри бекор қилиш мумкин?

Л.Беганова,

КБ ходими. 

 

– 2011 йил 1 январдан бошлаб ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига биноан бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-банди, бундан кейин – МК). Бироқ бу иш берувчига фақат ҳуқуқ беришини ва иш берувчини барча пенсионер ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилишга мажбур этмаслигини унутмаслик лозим.

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида пенсия ёшидаги ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 102-моддаси биринчи қисми 1-банди).

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан назарда тутилган огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун иш берувчи, агар у жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиши керак (МКнинг 101-моддаси).

 

ОЛДИНДАН РОЗИЛИК ОЛИШ ТАРТИБИ

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик олиш масаласи бўйича ёзма тақдимномани иш берувчи ходимларнинг вакиллик органига огоҳлантириш муддати тугашигача юборади.

 

Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу масалани кўриб чиқиш бўйича мажлис ўтказиш кунини тайинлайди. Мажлис ўтказиш санаси ва вақти ҳақида ходимга олдиндан эълон қилинади. Унга билдирувномани имзо чектириб топшириш ёки Т-2 карточкасида кўрсатилган манзил бўйича почта орқали жўнатиб, жўнатиш тўғрисидаги квитанцияни сақлаб қўйиш (масалан, агар ходим касаллик варақасида бўлса ёки бошқа сабабларга кўра ишда ҳозир бўлмаса) маъқулдир.

Агар ходим билдирувномани олишдан бош тортса, бу ҳақда далолатнома тузган маъқул. Бу меҳнат шартномаси бекор қилинишининг тўғрилиги хусусида низо юзага келган тақдирда ходимларнинг вакиллик органи ходим мажлис ўтказилиши тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирилганлиги исботига эга бўлиш учун зарур.

Билдирувнома меҳнат шартномасини бекор қилиш учун сабаб бўлиб хизмат қилган асосий ҳужжатларга қўшиб қўйилади.

 

Касаба уюшмаси қўмитасининг мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. 10 кун мобайнида касаба уюшмаси қўмитасининг ёзма қарори иш берувчига юборилади.

 

Шунингдек баённомадан кўчирма расмийлаштирилади. Касаба уюшмаси қўмитасининг муҳри билан тасдиқланган биринчи нусха иш берувчига берилади. Унинг иккинчи нусхаси ходимнинг илтимосига кўра унга топширилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, касаба уюшмаси қўмитасининг мажлисини ўтказиш тартибини бузиш (кворумнинг йўқлиги, овоз бериш тартибини бузиш, мажлисда манфаатдор ходимнинг узрли сабабларга кўра бўлмаслиги ва ҳоказо) меҳнатга оид низони кўриш чоғида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг белгиланган тартибини иш берувчининг ташаббусига кўра бузиш деб баҳоланиши ва ходимни аввалги ишга тиклаган ҳолда меҳнат шартномасининг бекор қилинишини ноқонуний деб топишга олиб келиши мумкин (МКнинг 271-моддаси).

 

Касаба уюшмаси қўмитасининг қарори у қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой мобайнида юридик кучга эга бўлади. Яъни иш берувчи меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай бекор қилишга ҳақли.

Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи мазкур ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга рози бўлмаган тақдирда иш берувчи томонидан уни бекор қилишга йўл қўйилмайди.

МКнинг 109-моддасига мувофиқ, иш берувчининг ташаббусига кўра пенсия ёшига етган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади (МКнинг 107-моддаси).

Унда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 7-банди таърифига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, тегишли моддаси (банди) далил қилиб кўрсатилиши керак.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт. Нусха ходимга имзо чектириб топширилади. Агар ходим ишдан бўшатилган куни ишда ҳозир бўлмаса, унга меҳнат дафтарчасини олиши лозимлиги тўғрисида почта хабарномаси юборилади (бошқа хатлар ҳақиқий эмас).

Кўрсатилган манзилга етказиб берган ҳолда меҳнат дафтарчасини жўнатишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 17270 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-11-20 14:20:14, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-11-11 17:57:10, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика