Norma.uz

Пенсияга қўшимча

Мен пенсионерман, бироқ ишлашда давом этяпман. Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағимда 200 минг сўмдан кўп маблағ тўпланиб қолди. Ишловчи пенсионер жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан маблағларни қандай қилиб олиши мумкин?

Г.Хайруллина. Чирчиқ шаҳри.

 

– «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон, бундан кейин – Қонун) 16-моддаси ва Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг* (бундан кейин – 595-сон Низом) 2-бандига мувофиқ ШЖБПҲдан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини пенсионерлар, улар ишлашда давом этаётганлиги ёки давом этмаётганлигидан қатъи назар, олишлари мумкин.

595-сон Низомнинг 4-бандига кўра мазкур тўловларни олиш учун жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома беришлари тўғрисидаги ариза билан ўз яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига мурожаат қилиш зарур. Ишловчи пенсионерлар бундай аризани иш берувчи орқали берадилар (Қонуннинг 18-моддаси). Сизнинг ҳолатингизда аризага жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ва пенсия гувоҳномасини илова қилишингиз керак. Уларни қабул қилиб олиб, ижтимоий таъминот бўлими аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текширади. У давлат пенсиясига оид ҳуқуқ вужудга келгандан кейин исталган вақтда, бирор-бир муддат билан чекламасдан, берилиши мумкин. Гувоҳнома 3 иш куни мобайнида берилади ва гувоҳномани олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиалига юборилади (595-сон Низомнинг 5, 6, 8-бандлари).

Кейинги қадам – жамғариб бориладиган пенсия маблағларини тўлашга банк билан шартнома тузиш. У олувчи шахсан тақдим этадиган Гувоҳнома ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси асосида тузилади. Бундай шартноманинг шакли 595-сон Низомга 3-иловада тасдиқланган. Шартнома жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ШЖБПҲдаги маблағлар тўлиқ тугагандан кейин ўз-ўзидан кучини йўқотади (595-сон Низомнинг 15-банди).

Шартнома тузиш вақтида олувчига унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини муфассал тушунтиришлари шарт. Шуни назарда тутингки, сиз бутун суммани бирйўла ҳам, қисмларга бўлиб ҳам олишга ҳақлисиз (595-сон Низомнинг 11, 16-бандлари).

Тўловлар миқдори олувчининг ШЖБПҲга ўтказилган маблағлар суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Энг кам ёки энг кўп миқдорини белгилаш назарда тутилмайди (595-сон Низомнинг 9-банди).

Бир йўла олишда тўловлар олиш вақтида ШЖБПҲга ўтказилган маблағлар доирасида тўлиқ ҳажмда амалга оширилади (595-сон Низомнинг 10-банди).

Агар сиз уларни бўлиб-бўлиб олмоқчи бўлсангиз, жамғарилган сумма пенсионер ушбу тўловларни олишни хоҳлайдиган ойлар сонига бўлинади. ШЖБПҲдан тўловлар тўлов тайинланган календарь ойдан кейинги ойда амалга оширилади (595-сон Низомнинг 11-банди).

 

*ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон Қарорига 3-илова.

Прочитано: 2077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика