Norma.uz

Топшириқнома бўйича тўлов

Мен пенсияни расмийлаштиряпман, бироқ ишлашда давом этмоқчиман. Ишлайдиган пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби қандай?

Г.Курсенков.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг* 3-бандига кўра пенсиялар иш жойидан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан тўланади. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади.

Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт (2222-сон Низомнинг 27-банди). Пенсия тўлаш учун пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан бериладиган Ф-25 топшириқномаси асос бўлиб ҳисобланади (2222-сон Низомнинг 9-банди). Унда, 2222-сон Низомнинг 11-бандига кўра, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

а) вилоят, шаҳар, туман, топшириқномани жўнатувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг номи ҳамда ташкилотнинг номи ва манзили;

б) пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исми ва оладиган пенсия тури;

в) пенсия миқдори;

г) иш жойидан пенсия тўловининг амалга оширилиши зарур бўлган санаси.

Топшириқнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлим бошлиғи ва бош бухгалтери имзоси билан тасдиқланиб, махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади ва ташкилот вакили ёки пенсионерга тилхат олиб берилади.

Қолган устунлар пенсионер ишлайдиган ташкилотнинг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ва маъмурияти томонидан тўлдирилади.

Пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида қайдномалар орқали тўланади ва солиқ солинмайди (2222-сон Низомнинг 5-банди).

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловини амалга оширувчи ташкилотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг ўз вақтида ва мақсадли тўланиши жавобгарлигини ўз зиммасига олади (2222-сон Низомнинг 30-банди).

 

*МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 2222-сон Низом.ф

Прочитано: 2230 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика