Бундан ташқари, фахрийларимиз ҳар йили бир марта республика сиҳатгоҳларида бепул даволанишлари мумкин, шунингдек уларга темир йўл транспортида бепул ҳамда самолётда имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2015 йилдаги 100-сон Қарори билан тасдиқланган Низомда республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва меҳнат фронти қатнашчиларига темир йўл транспортида бориш ва келишда бепул юриш ҳуқуқи, шунингдек авиачипталар харид қилишда чегирмалар тарзидаги имтиёзлар назарда тутилган. Чегирмалар йилда 1 марта бориш ва келишда йўл ҳақи қийматининг 50%и миқдорига тенг (кейинги ўринларда –ё имтиёзли юриш).
Шунингдек I гуруҳ ногиронлиги бўлган фахрийлар ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Чипталар «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг ваколатли бўлинмалари орқали сотилади. Бу ҳақда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларидан батафсил ахборот олиш мумкин.
Ҳаво транспортида юриш қийматининг 50%и миқдоридаги чегиришлар, аэропорт йиғимларини ҳисобга олмаган ҳолда, юриш тарифларидан амалга оширилади.
Фахрийлар имтиёзли юришга чипта олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг тегишли кассасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
паспортнинг нусхаси;
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;
уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941–1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.
Бунда ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши лозим.
Фахрий даволанишга поездда купели вагонда бепул бориши мумкин. Самолётда эса – эконом (режали) классда боради.
Томонларнинг масъулияти ҳақида айтиб ўтсак. Фахрийларни имтиёзли юриш чипталари билан ўз вақтида ва мақсадли таъминлаш юзасидан масъулият «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК раҳбарларига юкланади. Тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик чипталарни олувчилар зиммасига юкланади.