Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 17 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ ЯККА ТАРТИБДА ҲИСОБГА ОЛИШ РЕЕСТРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 14 апрелда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш ва давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 90-сон Қарор қабул қилинди.

Мазкур реестр тақдим этиладиган солиқ ҳисоботларига мувофиқ шакллантирилади.

Ҳужжат билан белгиланишича, фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари суммалари тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан солиқ органларига фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлови ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади, ҳисобот бериш:

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигидан — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича;

2016 йилнинг биринчи чорагидан — Ўзбекистон Республикасининг қолган барча ҳудудлари бўйича бошланади.

Давлат солиқ қўмитасига Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотни икки ой муддатда ишлаб чиқиш ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этиш, шунингдек Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш топширилди.  

2016 йилдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ТЎХТАТИЛИШИ ҲАҚИДА 1 КУН ДАВОМИДА ХАБАР БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2015 йилдаги 93-сон Қарори билан 11.12.2014 йилдаги ЎРҚ–381-сон Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида сабаблар ва қонун ҳужжатларидаги нормалар кўрсатилган ҳолда аризачига ёзма равишда хабар қилиш муддати 3 иш кунидан 1 иш кунига қисқартирилди.

Қуйидагилар учун янги муддатлар белгиланди:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги – ЎзМАА матбаа корхонасининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномаси амал қилиниши тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда, бу ҳақда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмай, ИИВнинг тегишли ҳудудий органига хабар қилади;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни олиб кириш (олиб чиқиш) шартлари бузилган тақдирда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда рухсатноманинг амал қилиш муддатини 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш ҳуқуқига эга ҳамда бу ҳақда 1 иш кунидан кечиктирмай Давлат божхона қўмитасини ва ариза берувчини мажбурий тартибда хабардор қилади;

«Ўзархив» агентлиги – архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки тугатилиши тўғрисидаги қарори ҳақида ариза берувчига ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида етказилиши керак;

Дававианазорат – сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, сабаблари ва қонун ҳужжатларидаги нормалар кўрсатилган ҳолда ариза берувчини ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида хабардор қилади;

Марказий банк – рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, сабаблари ва қонун ҳужжатларидаги нормалар кўрсатилган ҳолда ариза берувчини ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида хабардор қилади.

Шунингдек Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 57-сон Қарори билан тасдиқланган) 38-банди олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди. Энди ННТнинг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризага давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси эмас, балки гувоҳноманинг нусхаси илова қилинади.

 

ШУБҲАЛИ БИТИМЛАРНИ ТЕКШИРУВЧИЛАР РЎЙХАТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қўшма қарорлари (АВ томонидан 14.04.2015 йилда 2265-1, 14.04.2015 йилда 2037-2, 15.04.2015 йилда 2035-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришлар қуйидагиларни амалга оширадиган ташкилотларнинг ички назорат қоидаларига дахл қилди:

лизинг хизматларини кўрсатувчи;

лотереяларни ташкил қилиш фаолиятини амалга оширувчи;

аудитни ўтказувчи.

Киритилган ўзгартиришлар билан ички назорат олдига жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш мақсад қилиб қўйилди.

Ҳужжат билан белгиланишича, юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар бир марталик операцияларни амал оширишганларида қуйидагиларни кўришлари лозим:

мижозларни лозим даражада текширишнинг чора-тадбирларини – агар битимлар суммаси ЭКИҲнинг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлса;

лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини – агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликларнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлса.

Бундан ташқари, таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди.

Ҳужжат билан бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 20.04.2015 йилдаги 15 (671)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Ҳужжатларга қисқача шарҳларни «Norma Profi» экспертлари Елена ЕРМОХИНА ва
Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 1624 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика