Norma.uz

Мавсумлар орасида камроқ тўлаймиз

«Тошиссиққуввати» ИЧБ УК ўз вақтида, 30.11.2004 йилда 132-сон буйруқ чиқариб, иссиқ сувни ҳисобга олувчи якка тартибдаги асбоблар ўрнатилишини рағбатлантириш мақсадида унинг истеъмоли учун тўлов иситилмайдиган даврда 6%га камайтирилишини белгилаган эди. Ушбу буйруқ амал қиляптими? Иссиқлик таъминоти ташкилотлари стендларидаги ахборот материалларида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган.

Г.Лукаев. Тошкент шаҳри.

 

– «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК бош директорининг 30.11.2004 йилдаги 132-сон буйруғида бошқа нарса ҳақида сўз боради. Иссиқ сув таъминоти тизимида циркуляция линияси ишламайдиган ёз фаслида иссиқ сув туриб қолади. Ҳисоблагич ўрнатган фуқаролар жўмракдан фақат совуқ сув оқиши, у исигунга қадар узоқ вақт кутишга тўғри келишидан тез-тез шикоят қиладилар. Иссиқ сувнинг сарфи ошади, аҳоли ҳисоблагич бўйича кўпроқ тўлашига тўғри келади. Шу сабабли ўз вақтида «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК «Тошиссиқликэлектрлойиҳа» ОАЖга иситишлар ўртасидаги даврда иссиқ сув таъминотини ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозланган кўп квартирали уйларда унинг истеъмолчилари учун иссиқ сувнинг туриб қолиши коэффициентини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида мурожаат қилган. Ана шу ҳисоб-китоблар асосида иситишлар орасидаги даврда иссиқ сув таъминоти учун ҳақни ҳисоблаб ёзишда 2004 йил августдан бошлаб 6% миқдоридаги иссиқ сув совиб қолиши коэффициенти қўлланади, у тарифга киритилган. Юқорида кўрсатилган идоравий ҳужжатда айни шу ҳақда сўз боради.

Прочитано: 1868 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика