Norma.uz

Иссиқлик таъминотини узиб қўйишдими? – Ўз муддатида хабар беринг

Истеъмолчилар кўпинча иссиқ сув ёки иситиш қандай сабаб билан узиб қўйилиши ва иссиқлик таъминоти ташкилоти ходимлари уларни бу ҳақда огоҳлантиришлари керакми-йўқлиги хусусида ҳеч нарса билмайдилар. Ушбу вазиятлар Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) билан қандай тартибга солинади?

 

Ҳужжатда истеъмолчини иссиқлик энергиясини етказиб беришдаги барча узилишлар тўғрисида хабардор қилиш муддатлари аниқ белгилаб берилган. Бу амалда қандай ишлаши эса бошқа масала. Қоидаларнинг 71-бандида таъминотчи иссиқлик энергияси узатишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар назарда тутилади, яъни:

тўловни иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган муддатларда иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжати бўйича амалга оширмаслик;

истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан уланиб олиши;

етказиб берувчининг вакилларини ҳисобга олиш асбобини кўздан кечириш ёки уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш учун ҳисобга олишнинг умумий ва индивидуал ҳисобга олиш асбобларига сабабсиз қўймаслик.

Бунда иссиқлик таъминоти ташкилоти истеъмолчини узиб қўйиш тўғрисида камида 2 сутка олдин ёзма равишда огоҳлантириши керак.

Режали-олдини олувчи таъмирлашлар бажарилганда ёки янги истеъмолчилар уланганда етказиб берувчи кўп квартирали уйдаги иссиқлик таъминотини узиб қўйиш ҳуқуқига эга. Бунда истеъмолчиларни огоҳлантириш иссиқлик энергиясини беришдаги танаффусни келишиш учун 7 кун олдин амалга оширилади. Агар огоҳлантириш олингандан кейин 5 кунлик муддатда ижро этувчи (истеъмолчи) иссиқлик энергиясини етказиб беришдаги танаффус вақтини келишиб олмаса, етказиб берувчи ушбу вақтни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга (Қоидаларнинг 72-банди).

Аварияларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш учун иссиқлик таъминоти ташкилоти узиб қўйиш сабаблари тўғрисида дарҳол билдиришнома юборган ҳолда иссиқлик энергияси етказиб беришни тўхтатиш ҳуқуқига эга (Қоидаларнинг 73-банди).

Қандай қилиб етказиб берувчи бу ҳақда истеъмолчиларни хабардор қилади деган савол туғилади. Кўпинча бизга энг яқин бўлган ХУМШ орқали. Бундан ташқари, Қоидаларга кўп квартирали уйларда етказиб берувчи ва ижро этувчи (истеъмолчи) ўртасидаги «алоқа боғлаш йўллари» тушунчаси киритилган. Ушбу йўлларни етказиб берувчи ташкил қилади ва қўллаб-қувватлайди. Бунда истеъмолчиларни телефон, электрон почта, сайтлар (УКХ, етказиб берувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун ихтисослаштирилган) орқали хабардор қилиш, шунингдек бошқа қулай ва ҳаммабоп алоқа шакллари тўғрисида сўз боряпти (Қоидаларнинг 2-банди).

Прочитано: 1520 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика