Norma.uz

Директорни таътилга чиқаринг

Кўп йиллардан бери ишлаб чиқаришда таътил олмасдан ишлайман. Ёшим ўтган сари чарчай бошладим. Қонун ҳужжатларида раҳбарларга меҳнат таътиллари беришнинг бирор-бир алоҳида тартиби назарда тутилганми?

МЧЖ директори.

Самарқанд вилояти.

 

Миллий меҳнат қонунчилигида корхоналарнинг раҳбарларига меҳнат таътили беришнинг бирор-бир алоҳида тартиби назарда тутилмаган.

Корхона раҳбари ҳам, худди бошқа ходимлар каби, иш вақтининг белгиланган муддати, ҳар ҳафтада дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътиллар бериш билан таъминланадиган дам олиш ҳуқуқига эгадир.

Одатда йиллик таътилнинг муддати у билан тузиладиган меҳнат шартномасида қайд этилади. Бунда у 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак (Меҳнат кодексининг 134-моддаси, бундан кейин – МК).

Йиллик таътилни бериш вақти календарь йил бошлангунга қадар тузилган таътиллар жадвалида назарда тутилиши керак. Корхона мулкдори билан раҳбар ўртасидаги келишувга мувофиқ жадвалда белгиланган вақт ўзгартирилиши мумкин (МКнинг 144-моддаси).

Раҳбарни таътилдан чақириб олишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми унга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки МКнинг 143-моддаси бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак (МКнинг 147-моддаси).

Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади (МКнинг 148-моддаси).

Агар раҳбар қонун ҳужжатларига мувофиқ у ёки бу имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқидан фойдаланадиган ходимлар тоифасига кирса (аёллар, ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга), юқорида кўрсатилган талаблардан ташқари, корхона мулкдорлари унинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзларга бўлган ҳуқуқига риоя этишлари лозим.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист. 

Прочитано: 1957 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика