Бизни иш берувчининг ташаббуси билан маъмурий таътилга чиқаришяпти. Баъзилар иш ҳақи сақланмайдиган таътил олишга ариза беришди. Ариза ёзишга рози бўлмаган ходимлар нима қилишлари керак?
К.Латипов.
– Агар иш ҳақи сақланмайдиган таътил олишга ариза ихтиёрий равишда ёзилган бўлса, иш берувчига даъво бўлмаслиги керак. Агар сиз уни ёзмаган бўлсангиз, ушбу ҳолда сизга ўртача иш ҳақини сақлашлари шарт, чунки ходимларни иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақи сақланмайдиган таътилга жўнатиш ноқонунийдир (МКнинг 150, 159-моддалари).
Сизга бундай аризани ёзмасликни тавсия қиламиз, чунки таътилга чиқиш ташаббуси иш берувчидан эмас, балки сиздан чиқиши керак. Одатда бундай ҳолат иш берувчининг айби билан туриб қолганда, иш ҳақи тўламаслик учун қилинади.
Ариза ёзишга мажбур қилишганда сиз меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаслик ҳоллари бўйича Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки туманингиз прокуратурасига ҳуқуқларингиз бузилганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этишга ҳақлисиз.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.