Мени ишдан бўшатишди, бироқ таътилга чиқмаган эдим. Таътил учун менга компенсация тўланадими?
С.Боймуродов.
Бухоро вилояти.
– Саволга қараганда, сиз билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.
Бироқ меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, агар таътил учун ишланган кунларингиз бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилинганда сизга:
меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга ҳисоб-китоб қилишлари (Меҳнат кодексининг 110-моддаси);
фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун пуллик компенсация тўлашлари (МКнинг 151-моддаси) керак. Компенсация миқдори таътил муддати ва ишланган вақтга боғлиқ (МКнинг 141-моддаси).
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.