Norma.uz

Таътилдан ишга чақириб олиш

Ишлаб чиқариш зарурати муносабати билан ходимни таътилдан чақириб олса бўладими? Қандай ҳолларда у корхона раҳбарининг чақириши билан қайтиб келиши ва ўз вазифаларини бажаришга киришиши шарт? Ходимни таътилдан муддатдан аввал чақириш тўғрисидаги буйруқни бажаришдан бош тортганлиги учун жавобгарликка тортиш мумкинми?

А.Абдуллаев,

ҚК кадрлар хизмати раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

Меҳнат кодексининг (МК) 147-моддасида белгиланишича, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки МКнинг 143-моддаси бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак.

Шу тариқа, фақат тарафларнинг (иш берувчи ва ходимнинг) келишуви бўйича таътилдан чақириб олиш мумкин. Қонун ҳужжатларида мазкур меъёрдан ҳеч қандай истиснолар назарда тутилмаган. Шу сабабли, ҳатто ходим билан меҳнат шартномасида ёки жамоа шартномасида ёхуд корхонанинг локал ҳужжатида, масалан, ички меҳнат тартиби қоидаларида иш берувчи ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиши мумкин бўлган, у эса ушбу буйруқни бажариши шарт бўлган ҳоллар рўйхати келтирилган тақдирда ҳам, мазкур шарт меҳнат қонунчилигини бузади. МКнинг ­5-моддасига кўра меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас.

Таътил тугашига қадар ишга чиқиш тўғрисидаги раҳбарнинг буйруғини бажаришдан бош тортган ходим меҳнат интизомини бузмаган, бинобарин уни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Буни Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги Қарорининг (17.04.1998 йилдаги 12-сон) 29-банди тасдиқлайди. Унда тушунтирилишича, интизомий жазолар ходим унга юклатилган меҳнат мажбуриятларини ножўя хатти-ҳаракати туфайли бажармаслиги ёки тегишли тарзда бажармаслиги (ички тартиб қоидалари, мансаб йўриқномалари, низомлар, иш берувчининг қонуний буйруқларига риоя этмаслик, техник қоидаларни бузиш ва ҳоказо) сабабли қўлланиши мумкин. Ходимнинг, хусусан, меҳнат тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга кўра, фақат ходимнинг розилигига биноан ҳал қилинадиган масала бўйича иш берувчининг фармойишини бажаришдан бош тортиши (иш берувчининг ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш ёки таътилни бошқа муддатга ўтказиш талабини бажаришдан бош тортиши) меҳнат мажбуриятларини бузишлик деб ҳисобланмайди ва интизомий жазо қўлланиши учун асос бўлмайди.


Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат. 

Прочитано: 8775 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-06-11 15:45:46, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика