Таътил кунларини ҳисоблашда дам олиш кунлари ҳам ҳисобга олинадими?
М.Воҳидов.
Тошкент вилояти.
– Йўқ. Қоидага кўра, таътилнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Якшанба ва байрам кунлари таътил кунларига киритилмайди (Меҳнат кодексининг 139-моддаси). Лекин унинг муддатини ҳисоблашда шанба иш куни бўлиб ҳисобланади. Бу қоида 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган корхоналар учун ҳам тегишлидир.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.