Иссиқлик таъминоти хизматларини тақдим этиш хоссалари қандай: квартирадаги ҳавонинг ва иситиш мавсумида иссиқ сувнинг ҳарорати қандай бўлиши керак?
– Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилишича, улар белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак. Иситиш мавсумида яшаш хоналари ҳавосининг ҳарорати камида 20°Сга мос келиши керак. 1995 йилгача қурилган кўп квартирали турар жой хоналаридаги ва иситиш ички тизимлари реконструкция қилинмаган турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 18°С бўлиши лозим. Бироқ бунинг учун хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирлар (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш ва ҳ.к.) бажарилган бўлиши керак. Иссиқ сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50–75°С бўлиши керак.