Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 6 / Биз яшайдиган уй

Шартнома тузиш шарт

2013 йил 4 январда Навоий кўчасидаги (собиқ «Навоий ярмаркаси» жойида) 8 та етти қаватли кўп квартирали уйларни бирлаштирувчи «Obodli Uy Kommunalchi» ХУМШ барпо этилган эди. Бу уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватлари – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлардир.

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчисидир ҳамда умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт. ХУМШнинг кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори билан муносабатлари улар ўртасида мажбурий тартибда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади дейилган.

Бир қатор кўрсатилган уйларда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан савдо қилувчи, муайян хизматларни кўрсатувчи алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланадилар. Улар яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари ҳисобланмайдилар. Ширкат реал фойдаланувчилар билан яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари ўртасидаги муносабатлар ижара шартномаси ёки ҳеч бўлмаганда ҳақ эвазига фойдаланиш шартномаси билан расмийлаштирилмаганлигидан хабардор. Аввалбошдан яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг ҳар бир мулкдорига уйнинг турар жой қисмига мулк ҳуқуқи ҳам расмийлаштирилган эди.

Ҳар бир уйдаги, шу жумладан бевосита мақсадга кўра фойдаланилмайдиган яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари ширкат билан шартнома тузишлари шартми?

Т.ҲАКИМОВ,

«Obodli Uy Kommunalchi» ХУМШнинг ижрочи директори. 

 

– Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдоридир. Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори умумий мол-мулкни тутиб туриш ва таъмирлашга доир умумий харажатларни зиммасига олиши ва ширкат билан мажбурий тартибда шартнома тузиши шарт.

Қонуннинг 30-моддасида белгиланишича, мулкдорнинг ўзига қарашли жойдан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни умумий харажатларда тўлиқ ёки қисман иштирок этишдан озод қилмайди. Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори ўзининг умумий харажатлардаги иштироки бўйича мажбуриятини ижара (аренда) шартномаси асосида жойни ижарага (арендага) олувчига ўтказиши мумкин. У мажбурий бадаллар ва тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ижарага (арендага) олувчига ўтказилганлиги тўғрисида ширкатни хабардор қилиши шарт. Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари юқорида тилга олинган хатти-ҳаракатларни амалга оширмаган эканлар, бинобарин, улар ширкат билан шартнома тузишлари ва умумий мол-мулкни тутиб туришга ойлик мажбурий бадалларни тўлашлари шарт. Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори шартнома тузишдан бўйин товлаган тақдирда, ширкат шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этишга ҳақли (Қонуннинг 6-моддаси). Тижорат тузилмаларининг ижара шартномасини тузмасдан яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиши қонунбузарлик деб ҳисобланиб, жавобгарликка олиб келади.

Агар уйнинг яшаш учун мўлжалланмаган қисми мулкдорлари ундаги турар жойларга мулк ҳуқуқига эга бўлсалар, Қонуннинг 13-моддасидан келиб чиқилса, улар ширкат аъзолари ҳисобланадилар. ХУМШ ва унинг аъзолари ўртасидаги умумий мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ ўзаро муносабатлар Қонун, умумий йиғилишнинг қарорлари, ХУМШ устави билан тартибга солинади (Қонуннинг 3, 30-моддалари). Бу ҳолда ХУМШ билан шартнома тузиш керак эмас.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 4142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика