Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 6 / Республика олий судида

Истиқбол вазифалари белгиланди

● Судьялар сони кўпайтирилди

● Электрон суд иш юритуви тизимини жорий этиш йўлида

● Суд ходимларининг масъулиятини янада ошириш – алоҳида эътиборда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2014 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.  

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев бошқарган йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида суд-ҳуқуқ соҳасини демократик асосда янада ислоҳ этиш ва эркинлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Кейинги йилларда соҳага оид қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари қонун устуворлиги, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш ҳамда судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид фармонлари судьяларнинг билим ва малакасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришда алоҳида аҳамият касб этди. Бу суд ҳокимиятининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, мустақиллигини мустаҳкамлашга замин яратди.

Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолияти янада такомиллаштирилгани аҳолига қулайликлар яратмоқда. Жумладан, кейинги пайтда қўшимча равишда фуқаролик ишлари бўйича 12 туманлараро (туман) суди иш бошлади. Мазкур тизимда судьялар сони бирмунча кўпайтирилди. Бундай чора-тадбирлар суд ишларини ўз вақтида, самарали кўриб чиқишга хизмат қилмоқда.

Суд тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабрдаги «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури қабул қилинди. Дастурга асосан судлар фаолиятида компьютерлаштириш даражаси ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, судларда ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерфаол хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, энг муҳими, ривожланган давлатларда кенг қўлланилаётган электрон суд иш юритуви тизимини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Умумюрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

 

2014 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 217 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилган. 950 мингдан ортиқ суд буйруғи чиқарилган. Суд буйруғи чиқарилган аризалар бўйича 779 млрд сўмдан зиёд маблағ ундириш белгиланган. Фуқаролик ишларининг 85,6 фоизи бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, шундан 89,2 фоиз иш бўйича даъво қаноатлантирилган.

 

Айрим жиноят турлари, хусусан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик ва транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.

2014 йилда ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 12 минг нафардан ортиқ шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ҳисобот даврида 211 млрд сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 3,5 минг нафарга яқин, ушбу қонун ҳаётга татбиқ қилинганидан буён 624 млрд сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 29 минг нафардан ортиқ шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

 

Йиғилишда судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва суднинг обрўсига путур етказадиган қонунбузилиши ҳолатлари ҳам атрофлича муҳокама этилди. Судья ва суд ходимларининг масъулиятини, касб маҳорати ва малакасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Одил судловни амалга оширишда судьялар томонидан қонуний ва адолатли суд қарорлари қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини юксалтирадиган, аҳолининг унга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлиги таъкидланди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.   


ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1399 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика