Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 6 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

СТАНДАРТ БЎЙИЧА КЎЧМАС МУЛК САВДОСИ

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 3.02.2015 йилда 2652-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) «Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш» тасдиқланди.

Стандарт кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар билан савдоларни ташкил қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш орқали амалга ошириладиган риэлторлик фаолиятига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.

Стандарт кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар билан савдоларни ташкил қилиш бўйича хизматлар кўрсатишда савдолар ташкилотчилари учун қўллашга мажбурийдир.

Стандарт Президентнинг 31.08.2006 йилдаги ПҚ–458-сон Қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2014 йилдаги 279-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган муносабатларга татбиқ этилмайди.

Савдолар ташкилотчиси аукцион ўтказиш жараёнини, танлов таклифлари бўлган конвертларни очишни ҳамда уларни баҳолаш жараёнини видеотасвирга олади. Савдолар ташкилотчиси видеотасвирларни ёнмайдиган сейфда улар тайёрланган вақтдан бошлаб уч йил давомида сақлаши лозим.

Савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш савдолар ташкилотчиси томонидан унинг маблағлари ҳисобига сотувчи ва савдолар ташкилотчиси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

 

ТМЭК КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 6.02.2015 йилда 2653-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидалари тасдиқланди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бош, туман (шаҳар), туманлараро ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш тартибини белгилайди.

ТМЭК кўрик далолатномаси ТМЭК кўрик натижалари бўйича хулоса чиқариш учун асос бўладиган асосий тиббий маълумотлар ва ижтимоий омилларни ёзиш учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланади.

Ҳар бир ТМЭК врач-эксперти ўз хизмат вазифаси доирасида кўрик далолатномаларининг ўз вақтида ва сифатли расмийлаштирилиши учун жавобгардир.

Кўрик далолатномаларининг ўз вақтида ва сифатли расмийлаштирилиши устидан умумий назорат ТМЭК раиси томонидан амалга оширилади.

ТМЭКда кўрикдан ўтиш учун қабул қилинадиган тиббий ва бошқа ҳужжатлар даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) раиси ёки масъул шахси томонидан тақдим этилади. Кўрикдан ўтувчилар ва бошқа шахслардан ҳужжатларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга тақдим қилинган ҳужжатлар ТМЭК врач-экспертлари томонидан коллегиал кўриб чиқилади.

Ишловчи кўрикдан ўтувчилар меҳнат дафтарчаси нусхасини, ишламайдиган кўрикдан ўтувчилар (уларнинг қонуний вакили) эса қачондан бери ишламаслиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган аризани ТМК орқали тақдим қилади.

ТМЭКга қабул қилинган ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ТМЭКда кўрикдан ўтиш талони расмийлаштирилади ҳамда ТМК орқали кўрикдан ўтувчига етказилади.

ТМЭК хулосасига кўра ногиронлик ва (ёки) касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси белгиланганда, ногиронлик тўғрисида маълумотнома ва (ёки) кўрик далолатномасидан кўчирма расмийлаштирилади.

Агар ТМЭК хулосасига кўра ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлса, кўрик далолатномасининг хулоса қисмига тегишли ёзув киритилади.

ТМЭК кўригидан ўтган ҳар бир ногиронга Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2010 йилдаги 307-сонли Қарори билан тасдиқланган Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низомга асосан дастур ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2404 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика