Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 6 / Биз яшайдиган уй

Режали иш – бежоғлиқ дейдилар

Жой мулкдорларининг умумий мол-мулкини, ширкатнинг ер участкаси ва мулк-мулки сақланишига доир келгуси йилги ишлар режасининг лойиҳасини кимдир идорадан чиқмай туриб, ўтирган жойда, бир уринишда, ҳаш-паш дегунча тузиш мумкин деб ўйлаётган бўлса, қаттиқ янглишади. Бу ишда профессионал тарзда ёндашувдан фойдаланганлар ютади, холос. Негаки, режа даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш учун асосдир. Режа ва смета эса бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Булар ХУМШдаги энг муҳим ҳужжат саналади. Зотан, ана шу ҳужжатлар асосида умумий мол-мулк бошқарилади. Башарти, мазкур ҳужжатлар қўл учида, шоша-пиша тайёрланган, унда ҳақиқий талаб-эҳтиёж ва устуворликлар, ХУМШ аъзоларининг фикр-мулоҳазалари инобатга олинмаган бўлса, уй хўжалигида хайрли ўзгаришлар бўлиши даргумон.  

 

Кўпинча ширкат аъзолари жой мулкдорларининг умумий мол-мулки, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулки таъминотига доир қайси ишлар келгуси йил режасига киритилганлигидан хабардор бўлмайдилар. Улар режа тайёрланаётганда фикр-мулоҳазаларимиз инобатга олинмайди деб нолиб юришади. Бундай номатлуб ҳолатлардан қай йўсинда қутулиш мумкин?

 

Айни шу сабабли ҳам, қонун ҳужжатларида ишларнинг режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳаларини ХУМШ аъзолари олдиндан муҳокама этиши ва умумий йиғилишда тасдиқлаши зарур эканлиги белгилаб қўйилган. Ширкат бошқаруви шуни ёдда тутиши лозимки, ширкатда умумий мол-мулкни бошқариш муддао ва мақсадлари жой мулкдори измидадир, негаки у ана шу ишлар ижроси учун харажатлар ҳақини тўлайди. Шикоятларга, тарафлар ўртасида тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун ширкат бошқаруви у ёки бу ишларнинг устуворликларини аниқ-лўнда, ҳаммабоп қилиб, сабр-чидам билан тушунтирмоғи керак. Уларнинг ижроси молиявий таъминотга, бинобарин, ХУМШ аъзолари мажбурий бадалларни вақтида тўлашига боғлиқ эканлигига ҳам урғу бериш керак. Агар улар буни тушуниб етмасалар, мўлжалланган ишлар режаси бажарилмайди ва режа қоғозда қолиб кетаверади.

 

 

Йиллик иш режасини ишлаб чиқишда ХУМШ бошқаруви нималарга амал қилмоғи даркор?

 

Ширкат бошқаруви ишларни режалаштираётганда умумий мол-мулк ҳар бир объектини кўздан кечириш, техник ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига таянмоғи керак. Бунда норматив ҳужжатлар, шунингдек у ёки бу ишларни бажариш зарурлиги хусусида ХУМШ ­аъзолари  билдирган фикр-мулоҳазалар, шунингдек бу ишларнинг молиявий таъминоти имкониятлари инобатга олинмоғи зарур.

 

Йиллик ишлар режасини тузишда ширкат бошқаруви ҳаракатларининг намунавий изчиллиги (кетма-кетлиги) қуйидагича:

 

1. Ишлар режасининг 2 та лойиҳасини тузган маъқул.

2. Бунинг учун умумий мол-мулкнинг барча объектлари ҳолати тўғрисида ҳамда хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш зарурати ҳақида тўлиқ ахборот тўплаш даркор.

3. Жой мулкдорлари қайси ишларни бажариш зарур деб ҳисоблаётганликлари ва бу ишлар ижроси учун қанча тўлай олишлари ҳақида ахборот тўпламоқ лозим.

4. Хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларининг имкон қадар тўлиқ рўйхатини тузиш ва унга бошқарув фикрича, уй учун амалга оширилиши лозим бўлган барча ишларни, шунингдек ХУМШ аъзолари тавсия этаётган ишларни киритиш керак.

5. Ҳар бир ишни аҳамияти даражаси (биринчи навбатдаги, муҳим, муҳимроқ) бўйича баҳолаш керак. Уларнинг қийматини ҳам ҳисоблаб чиқиш зарур.

6. Ҳар бир турдаги ишларни бажаришга кетадиган харажатларни ва умумий суммани чамалаб кўриш лозим.

7. Ширкат аъзолари режалаштирилаётган барча ишларни молиявий жиҳатдан таъминлай олиш-олмасликларига баҳо бериш лозим.

8. Мабодо харажатлар ҳаддан зиёд ортиб кетган ва ХУМШ аъзоларига оғирлик қиладиган бўлса, бинобарин, улар бунга ҳақ тўлай олмайдиган бўлса, ишнинг техник нуқтаи назаридан унча муҳим бўлмаганларини рўйхатдан чиқариб ташлаб устуворликларини белгилаб олиш керак.

9. Баъзи ишлар ва таъмирлаш тадбирлари муддатини кейинроққа кўчириш тўғрисида қарор қабул қилиш жоиз. Режа лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчаларни уй аҳли фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда киритмоқ керак. Ширкат бошқаруви муҳокаманинг очиқ-ошкоралигини таъминлаган тақдирдагина, жой мулкдорлари белгилаб олинаётган ишларни бажариш улар томонидан молиялаштириш имкониятига боғлиқ эканлигини тушунадилар. Агар одамлар ҳақ тўлашга тайёр бўлса, бу ишларни режага киритавериш мумкин. Бордию, уларни бажариш харажатлари, уй аҳлининг фикрича, ҳаддан ортиқ, оғирлик қиладиган бўлса, у ҳолда мўлжалланаётган ишлар қийматини арзонроққа тушириш учун ишлардан қайси бирини кейинроққа кўчириш масаласини ҳал этишлари зарур. Бундай ёндашув аҳолининг хабардорлик доирасини оширади. ХУМШ билан ширкат аъзолари ўртасида амалий мулоқот йўлга қўйилишини таъминлайди.

10. Ана шу ўзгартиш ва қўшимчалар асосида жорий йилга мўлжалланган ишлар режасининг иккинчи лойиҳасини, шунингдек кечиктирилган (олис истиқболда бажариладиган) ишлар режасини уларнинг бажарилиши муддатини кўрсатган ҳолда тайёрлаш лозим.

Прочитано: 2988 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика