Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Архив солиқ тўламайди

Бизнинг Марғилон шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги идоралараро шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар архивимиз Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Марғилон шаҳар Статистика бўлими томонидан рўйхатдан ўтиб, архив фаолиятини амалга оширади.

Архивимиз таъсисчиси Марғилон шаҳар ҳокимияти бўлиб, ташкил этилишидан асосий мақсад фойда олиш ҳисобланмайди. Устав бўйича архивимизнинг фаолияти фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини тўлиқ қондириш, шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш, шунингдек шаҳар ва туман ҳудудидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер хўжаликларида иш юритишни йўлга қўйиш, ҳужжатларни давлат сақловига топширишни назорат қилишдан иборат.

Архивимиз Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низом, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар ижроия қўмитасининг 1981 йил 11 августдаги 434-сон қарорига асосан ташкил этилган.

Шунингдек у уставга асосан ҳокимият томонидан тасдиқланган ва вилоят архив бошқармаси билан келишилган иш режаси асосида фаолият юритади, яъни хўжалик фаолияти давлат ҳокимияти томонидан тартибга солинади.

Архив фаолиятига раҳбарликни бевосита Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Фарғона вилоят Архив иши ҳудудий бошқармаси ҳокимлик билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Ташкилотимиз бир неча йилдан буён ўзининг асосий фаолиятидан тушган тушумдан ягона солиқ тўловини тўлаб келмоқда эди. Туман давлат солиқ инспекцияси бизга статистика бошқармаси томонидан берилган 95150 ХХТУТ коди Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарорида келтирилган ягона солиқ тўловини танлаши мумкин бўлган корхоналар рўйхатида йўқлигини маълум қилди. Шу сабабли туман ДСИ архивимиз умумбелгиланган тартибда солиқлар тўлаши ва ўтган 2010–2014-йиллар учун кўрсатилган архив хизматларидан тушган тушумдан солиқларни тўлашимиз кераклиги тўғрисида огоҳлантириш берди.

Айтинг-чи, бизнинг архивимиз қайси солиқларни тўлаши керак ўзи?

Ташкилот бухгалтери.

– Аввалбошдан таъкидлаймиз: сизнинг ташкилотингиз солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини тўлашдан озод қилинган. Жавобимизни саволингизга илова қилинган Марғилон шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги идоралараро шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар архиви гувоҳномаси ва уставини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосланган ҳолда изоҳлаймиз.

 

ГУВОҲНОМАГА КЎРА

МШТ бўйича коди – 212. Ташкилотингизга мулкчилик шакли бўйича белгиланган мазкур код унинг давлат идоралари мулки ҳисобланишини англатади;

ТХШ бўйича коди – 1110. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари таснифлагичи бўйича ташкилотингиз давлат корхонаси ҳисобланади;

ДБИБТ бўйича коди – 01007. Мазкур код давлат бошқаруви идоралари тизимига мансубликни англатади;

ХХТУТ бўйича коди – 95150. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича бу ташкилотнинг архивлар фаолияти билан шуғулланишини билдиради.

Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунининг (15.06.2010 йилдаги ЎРҚ-252-сон) 5-моддасига асосан корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат архивларига топширилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу Қонуннинг 30-моддасида давлат архивларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудуддаги давлат архивларини молиялаштириш миқдорини ўз ваколатлари доирасида белгилашлари ҳам мумкин (Қонуннинг 8-моддаси).

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарорининг (3.09.1999 йилдаги 414-сон) 4-бандига кўра бюджет ташкилотларининг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олаётган қўшимча даромадлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2015 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод қилиниши белгиланган.

Мазкур Қарорнинг 3-бандида эса юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиши мумкинлигини англатади.

Демак, архив давлат ташкилоти ҳисобланганлиги боис солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини тўлашдан озод қилинган.

 

УСТАВГА КЎРА

Мазкур локал ҳужжатингизда фаолиятингизнинг асосий мақсади фойда олиш эмаслиги ва унинг маблағлари таъсисчилар ўртасида тақсимланмаслиги қайд этилган. Унга кўра архив томонидан сақлаш хизмати учун олинган маблағ мустақил равишда эмас, ходимларнинг ойлик маошларига, моддий-техник базани таъминлаш ва ривожлантиришга, ходимларни моддий рағбатлантиришга, шунингдек архив фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун сарфланади.

 

СОЛИҚ КОДЕКСИГА КЎРА

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 17-моддасига кўра фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар нотижорат ташкилотлари ҳисобланади.

Нотижорат ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар киради.

Сизнинг архивингизнинг гувоҳномасига кўра ташкилотингиз давлат корхонаси ва давлат мулки ҳисобланади.

Ташкилотингиз ҳужжатларни сақлаш хизматларини кўрсатишдан даромад манбасига эга бўлмоқда ва уставига кўра ушбу маблағлар фақатгина иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларга ва фаолиятни сақлаб туриш учун зарур бўлган харажатларга йўналтирилиши белгиланган.

Сизнинг уставингизга кўра архив ўз фаолиятида фойда олишни назарда тутмайди ва олинган даромадлари ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди.

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, Марғилон шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги идоралараро шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар архиви:

1) ташкил этилишидаги гувоҳномасига кўра республика мулки бўлиб, давлат корхонаси ҳисобланади;

2) уставга кўра ўз фаолияти натижасидан фойда олишни назарда тутмайди;

3) уставга кўра олинган даромадлари ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди;

4) уставга кўра юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган пул маблағлари фақатгина иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларга ҳамда ҳужжатларни сақлаш харажатларига сарфланади.

Ана шу асосларга кўра сизнинг архивингиз давлат ташкилоти бўлиб, Солиқ кодексининг 17-моддасига асосан нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Ўз навбатида, нотижорат ташкилотларининг уставида белгиланган фаолиятидан келиб тушган ва фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадларига солиқ солинмайди.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» СМТ солиқ маслаҳатчиси

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 4580 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2014-09-02 17:10:23, Гость_мансурбек:
Барча вилоят туман архивлари хам шундай оконх 95150 булса нодавлат хисобланиб умумсолик ёки ягона солик тури хисобламайди ва туламайдими факат иш хаки кисмидан ташкари
2015-01-09 18:32:45, Гость_:
Гость_мансурбек
Барча вилоят туман архивлари хам шундай оконх 95150 булса нодавлат хисобланиб умумсолик ёки ягона солик тури хисобламайди ва туламайдими факат иш хаки кисмидан ташкари

Солик бошкарма томонидан имтиёз кулланилмайди деб курсатма бермокчи

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика