Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Ғурурим, ифтихоримсан ватан!

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: мустақилликнинг 23 йили» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди.

 

Унда барча ижтимоий гуруҳ вакиллари, жумладан, ёшлар, пенсионерлар, турли миллат ва элат вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди: фуқароларнинг 87,4 фоизи мамлакатимизда долзарб муаммоларни ҳал этиш учун зарур ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратилганини таъкидлаган. 86 фоиздан зиёди ўзи ва оиласининг ижтимоий мақоми юксалганини қайд этган бўлса, 70 фоиздан ортиғи ўз маълумоти даражасини оширган, ўз бизнесини ташкил этган ё фермер бўлган.

Сўровда жамият ҳаётининг барча соҳаларида фуқароларнинг мамлакатимиз қўлга киритаётган ютуқлардан қониқиш ҳосил қилаётгани кузатилди. Тадқиқот доирасида қатнашчиларнинг 96,4 фоизи иқтисодиётимиз юқори ўсиш суръатлари ривожланиб бораётгани, 94,7 фоизи фуқаролар, аввало, пенсионерлар, болалар, хотин-қизлар ва ногиронлар юқори даражада ижтимоий ҳимояга олингани, 95,9 фоизи инсоннинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш даражаси ўсгани, 95,4 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилгани, 91,1 фоизи таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш самарадорлиги ошгани, 96,9 фоизи аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатилаётгани, 93,6 фоизи инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланаётгани ҳамда ҳимоя қилинаётгани, 92,3 фоизи атроф-муҳит, жумладан, ер, ичимлик сув, ҳаво мусаффолигини ҳимоя қилиш борасида юқори натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

Сўров натижалари асосий устувор соҳалар сифатида белгиланган таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар иқтисодиётни янгилаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш ва мамлакатимизни модернизация қилиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётганидан далолат беради.

Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти истиқлол йилларида жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ва уларнинг оила, жамият, мамлакат олдидаги шахсий жавобгарлиги ошгани, фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги юксалиб бораётганини таъкидлади. Атроф-табиий муҳитни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этди.

Сўров натижаларига кўра, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда фуқаролар онги, тафаккури ва ахлоқида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани аён бўлди. Тадқиқот истиқлол йилларида жамиятимизда шахснинг маънавий хислатлари мамлакатимиз эришаётган улкан ютуқлар ҳамда унинг салоҳияти юксалиб бораётгани, жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистонни тан олгани билан ҳамоҳанг равишда юксалиб бораётганини кўрсатди. Жамоатчилик онгида янги авлодни ижтимоий фаоллаштириш жараёнини ифода этадиган янги хусусиятлар пайдо бўлмоқда. Фуқароларимизнинг дунёқараши ва тафаккури ўзгариб, сиёсий, ҳуқуқий маданияти ва фаоллиги юксалиб бораётгани ушбу ютуқларнинг муҳим омилидир.

Иштирокчиларнинг 90 фоиздан зиёди мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни мустақиллик йилларида қўлга киритилган энг муҳим ютуқ деб билади.

Мухтасар айтганда, фуқароларимизнинг фикрича, истиқлол йилларида мамлакатимиз юзага келаётган қийинчиликлар, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий хавф-хатарларни муваффақият билан енгиб, сиёсий модернизация ва иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил бормоқда. Ўзбекистон аҳолиси Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама маъқуллайди, улар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганини юқори баҳолайди. Юртимизда тинчлик-барқарорликни сақлаш мамлакатимиз олдида турган вазифаларни ҳал этиш ва мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонади.   

 

«Ижтимоий фикр» маркази материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1818 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика