Norma.uz

Меҳнат дафтарчасини кимга ишониш мумкин?

Ходим корхонадан ишдан бўшаб, ўзининг меҳнат дафтарчасини олмади ва қаергадир жўнаб кетди. Унинг синглиси дафтарчани тилхат орқали унга беришларини сўради. Янги ходим – корхонанинг кадрлар бўйича инспектори дафтарчани бериб, унинг фақат паспорт маълумотларини ёзиб олиб қолди. Яна ишдан бўшаган ходимдан ишончнома ҳам талаб қилиш керак эдими? Бундай ҳолларда кейинчалик қандай йўл тутиш керак?

А.Ваҳобов.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни (ишнинг сўнгги куни) иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (Меҳнат кодексининг 108-моддаси, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 3.1-банди).

Агар ходим ишдан бўшатиш кунида ишда бўлмаса, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида хабарнома жўнатади.

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади (Йўриқноманинг 3.3-банди).

Фақат ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади (Йўриқноманинг 3.4-банди).

Шу тариқа, қонун ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчаси фақат ходимга берилиши аниқ-равшан назарда тутилган. Меҳнат дафтарчасини ишончнома бўйича ёки ишдан бўшаган ходимнинг қариндоши паспортини тақдим этиш асосида бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Шуни эслатиш лозимки, ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун мурожаат этмаган тақдирда, уни олиш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилингандан кейин, уни корхонада сақлаш керак.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2039 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика