Norma.uz

Ишдан бўшатиш мумкин эмас

Ташкилотга 2 ойлик синов муддати билан аёл киши ишга қабул қилинди. Синовнинг биринчи ҳафтаси ўтгач, у ҳомиладорлик ташхиси билан касалхонага ётди. Уни ишдан бўшатиш мумкинми ва қандай асосларга кўра?

Хусусий корхона директори.

Тошкент шаҳри.

 

– Қонун ҳужжатларида ҳомиладор аёллар меҳнат соҳасида алоҳида ижтимоий ҳимояланишга муҳтож деб эътироф этилган ва шу боис ҳатто меҳнат интизоми қўпол равишда бузилган тақдирда ҳам улар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига асосан бекор қилиб бўлмайди.

Меҳнат кодекси (МК) 84-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Улар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади (МК 237-моддасининг биринчи қисми).

Шуни эслатиш лозимки, аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади (Жиноят кодексининг 148-моддаси).

Шу тариқа, сизга амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларини бажаришни тавсия қиламиз.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 1883 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2018-10-10 22:46:03, Гость_Jamal:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика