Norma.uz

Хизмат сафарига юборилмайдиган ходим

Биз баъзан четдан кишиларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этамиз. Бундай шартнома бўйича ишлаётган ходимни хизмат сафарига юбориш мумкинми?

А.Сафаров.

Тошкент шаҳри.

 

– Йўқ, мумкин эмас.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар (бундан кейин – ФҲШ) асосида вужудга келадиган муносабатларни меҳнат шартномаларидан фарқлаш лозим. Улар бошқа қоидалар билан тартибга солинади, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари жиддий фарқланади. Меҳнат муносабатлари қуйидаги характерли аломатларга эга:

ходим муайян меҳнат функцияси – муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни бажаради (Меҳнат кодексининг (МК) 72-моддаси);

у ташкилотдаги ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниши керак (МКнинг 174-моддаси);

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар ФҲШ бўйича ижрочига татбиқ этилмайди (МКнинг 165–173-моддалари);

ходимга энг кам миқдорини давлат белгилайдиган иш ҳақи тўланади (МКнинг 155-моддаси). ФҲШ бўйича ишнинг ўзига эмас, балки унинг натижасига ҳақ тўланади ва ҳақ миқдори фақат тарафларнинг келишувига боғлиқ;

меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар бўйича тузилади, турли ФҲШлар эса фуқаролик қонун ҳужжатларининг қоидалари бўйича тузилади (Фуқаролик кодексининг 353-моддаси);

ФҲШ бўйича ходим штатдаги ходим деб эътироф этилмайди, кафолатлар ҳам, компенсациялар ҳам фақат штатдаги ходимлар учун назарда тутилган (МКнинг 172-моддаси).

Шу тариқа, хизмат сафарига фақат меҳнат шартномаси тузилган штатдаги ходимни юбориш мумкин.

Бироқ ФҲШда хизмат учун бориб келиш шартлари (хизмат сафарлари эмас) қайд этилиши мумкин. Хусусан, шартномада бориб келишнинг мумкинлигини кўрсатиш ва буюртмачи ижрочига улар билан боғлиқ ҳолда амалда қилинган харажатларни қоплашини кўрсатиш лозим. Шартномада бундай бандлар бўлмаган тақдирда унга қўшимча ёзма битимни расмийлаштиринг.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 1803 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика