Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 35 / Бизнес масалалари

Қатъий ҳисобдорлик режимида

Дўконлар ва бозорларда хом ашёнинг баъзи турларини корпоратив карточка бўйича харид қилиш, шунингдек корхонамиз қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариши учун жисмоний шахсдан товарларни кирим қилиш (топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича) масалаларини қандай меъёрий ҳужжатлар тартибга солади?

 

– Товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш учун корпоратив картадан фойдаланиш тартибини Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин – Низом) белгилайди.

Юридик шахсга банк томонидан берилган корпоратив пластик карта унинг сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини беради (Низом 1-бандининг «а» кичик банди).

Низомнинг 6-бандига мувофиқ бундай корпоратив банк карталарининг сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Корпоратив банк картасининг сақловчиси корхона ходими бўлиши керак, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш лозим.

Президентнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон) мувофиқ товарлар учун корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда тўлов терминаллари чеклари бирламчи бухгалтерия ҳужжатларига тенглаштирилади. Бунинг маъноси шуки, мазкур чеклар корхонангизнинг хўжалик фаолияти учун зарур бўлган хом ашё, материаллар ва товарларни харид қилиш бўйича амалга оширилган харажатларнинг тасдиғи бўлиб хизмат қилади.

Низомнинг 7-бандига кўра корпоратив картанинг сақловчиси уни олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив карта воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида юридик шахснинг бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиши шарт, ҳисоботда сотиб олинган товар тўғрисида ахборот: номи, сони, нархи, хариднинг умумий суммаси акс эттирилиши керак.

Товар-моддий бойликлар корпоратив карта бўйича ҳақ тўлаган ҳолда харид қилинганда, агар терминал чекида харид қилинган бойликларнинг номи ва сони кўрсатилмаган бўлса, уларни кирим қилиш товар-моддий бойликларни сотиб олиш далолатномаси (харид далолатномаси) бўйича расмийлаштирилади.

У корхона раҳбари тайинлаган комиссия томонидан тузилади, комиссия раис ва ходимлар жумласидан бўлган бир нечта аъзодан иборат бўлади. Далолатномада товарларнинг номи, уларнинг ўлчов бирликлари, сони, нархи ва товар-моддий бойликларни харид қилишга сарфланган умумий сумма кўрсатилади. Мазкур сумма комиссиянинг қарорига асосан товар-моддий бойликларни харид қилишга масъул бўлган корпоратив карта сақловчисининг ҳисобдорлигидан чиқарилади. Далолатномани комиссиянинг барча аъзолари имзолайди ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Товарни жисмоний шахсдан харид қилишга доир саволингиз унчалик тушунарли эмас. Шуни эътиборда тутиш лозимки, жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгандан кейингина товарларни реализация қилиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Акс ҳолда тегишли рўйхатдан ўтмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлса, корхонангизнинг ундан товарларни харид қилиши ҳам корхонангиз корпоратив банк картаси орқали ҳақ тўлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, товарларнинг улгуржи реализацияси билан фақат тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар шуғулланиш ҳуқуқига эгалар (Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг2 3-банди).

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган.


Лазиз ҲОЖИАҲМЕДОВ,

эксперт-юристимиз. 

Прочитано: 2704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика