Norma.uz

Классификаторга мослаштиринг

Штат жадвалида лавозим номларининг Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ келмаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?

Ходимлар бўйича менежер.

Тошкент вилояти.

 

– Ҳа, бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ва бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган, ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жавобгарликка сабаб бўлувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

Президентнинг 2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги Қарори (28.05.2010 йилдаги ПҚ-1345-сон) 7-бандини бажариш учун ва хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларини таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2010 йилдаги 181-сон Қарори билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори тасдиқланди.

Унинг 2-бандида белгиланишича, Классификатор хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш, шу жумладан, меҳнат дафтарчаларида ёзувларни қайд этиш юзасидан республиканинг барча ташкилотларида қўлланилиши мажбурийдир.

Бинобарин, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда лавозимларнинг номлари келтирилган барча штат жадваллари унга мувофиқ бўлиши керак. Акс ҳолда бу ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузишга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, муайян лавозимларни эгаллаш, муайян касблар бўйича ишларни бажариш меҳнат пенсиясини муддатдан аввал тайинлаш, қўшимча таътил олиш ва ҳоказоларга таъсир кўрсатади.

Шу тариқа, мазкур меъёр императив ҳисобланади ва кенгайтириб талқин этилмайди.

Агар давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки ташкилот тузилмасида Классификаторда кўрсатилмаган хизматчилар лавозими ёки ишчилар касблари мавжуд бўлса ёхуд жорий этилса, у ҳолда номи, ходимларнинг тоифаси, шунингдек ушбу лавозимлар ва касблар бўйича маълумот даражасига қўйиладиган энг кам талаблар Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун меҳнат органларига юборилади (Классификаторнинг 8-банди).

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 1925 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика