Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Амалий бухгалтерия

Асосий воситаларни таъмирлаш: турлари, усуллари, хисоби

Асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар.

5-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти, 3-банд. 

 

Ҳар бир корхона ёки ташкилот ўз ихтиёрида асосий воситаларга (АВ) эгадир, уларни самарали ва омилкорона бошқариш керак. АВдан фойдаланишда биз дастлабки хоссаларини йўқотиш сингари тушунчага тўқнаш келамиз, узоқ муддат ишлатганда бу ҳол ишлаб чиқариш унумдорлиги, самарадорлиги ва сифатининг пасайишига олиб келади. Сифатни керакли даражада ушлаб туриш учун АВни ўз вақтида таъмирлаш ва, тегишинча, таъмирлаш барча турлари бўйича харажатларни тўғри ҳисобга олиш лозим. Бугунги кунда бу ишлаб чиқариш учун ҳам, бухгалтерия ҳисоби учун ҳам долзарб масаладир. АВни таъмирлашларни тўғри ҳисобга олиш бевосита корхонанинг ишлаш салоҳиятига, бажариладиган ишлар ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига таъсир кўрсатади. Тўғри юритиладиган бухгалтерия ҳисоби бошқаришнинг стратегия ва тактикасини назорат қилиш, ресурслардан мақбул тарзда фойдаланиш имконини берадиган муҳим ахборотни тақдим этади.

 

 

ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШДАН МУКАММАЛИГАЧА

АВ уларнинг соз бўлиши ёки иш қобилияти тикланиши мақсадида таъмирланади. АВ объекти айрим таркибий қисмларининг конструктив хусусиятлари, шикастланишлар хусусияти ва эскириш даражасига боғлиқ равишда, шунингдек тиклаш ишларининг сермеҳнатлигига қараб жорий, ўртача ва капитал (мукаммал) таъмирлашга ажратилади.

Жорий таъмирлаш АВ объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади, яъни у ўз ичига узел ва деталларни алмаштириш ёки тиклаш, майда шикастланишларни бартараф этиш, шунингдек тартибга солиш ишларини олади. Жорий таъмирлашни АВ объектига хизмат кўрсатувчи ходимлар ёки таъмирлаш бригадаси ишлатиш жойида, кўпинча профилактик кўрикдан ўтказиш мобайнида амалга оширадилар. Одатда жорий таъмирлаш 1 йилдан кам бўлган даврийликда ўтказилади. Кўчмас мулк объектлари (бинолар, иншоотлар) учун, масалан, хоналарни таъмирлаш (яхлит бутун объектни эмас), айрим таъмирлов ишларини (деворларни бўяш, синган ойналарни алмаштириш ва ҳоказо) ўтказиш жорий таъмирлашдир.

Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган объектни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади, узелларнинг техник ҳолати текширилади, баъзан унинг айрим қисмлари мукаммал таъмирланади ҳам. Ўртача таъмирлашни кўчма ёки турғун таъмирлаш хизматлари амалга оширади. Асосан мазкур таъмирлаш тури жорий ва мукаммал таъмирлашлар оралиғидаги 1 йилдан ошиқ даврийликда амалга оширилади.

Капитал таъмирлашда базавий ва корпус деталлари ва узелларини тўлиқ ажратиб йиғиш ва таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни янги, янада замонавийроқларига алмаштириш ёки тиклаш ҳамда зарурат бўлганда объектни йиғиш, созлаш ва синаб кўриш амалга оширилади. Бинолар ва иншоотлар учун мукаммал таъмирлаш бўлиб, масалан, эскирган конструкциялар ва деталларни объектнинг фойдаланиш имкониятларини яхшилайдиган янада мустаҳкам ва тежамлиларига алмаштириш ёки тиклаш амалга оширилиши ҳисобланиши мумкин. Капитал таъмирлаш таъмирлашнинг энг тўлиқ ва сермеҳнат тури бўлиб, ўз ишчи ходимлари ёки таъмирлаш корхоналари томонидан бажарилади.

Ҳисобда таъмирлашнинг учала тури бирлаштирилади, чунки уларни қоплаш манбалари бир хилдир.

Таъмирлаш чоғида қилинадиган харажатлар моддий бойликларни бериш (сарфлаш) операцияларини, меҳнат ҳақини ҳисоблаб ёзиш, таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун етказиб берувчилардан қарздорлик ва бошқа харажатларни ҳисобга олиш бўйича тегишли бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

 

ЎЗИМИЗ ТАЪМИРЛАЙМИЗМИ ЁКИ ИШЧИЛАРНИ ЁЛЛАЙМИЗМИ?

Корхона АВни пудрат ёки хўжалик усулида таъмирлаши мумкин.

Пудрат усулида корхона таъмирлаш ёки таъмирлаш-қурилиш ташкилоти билан пудрат шартномаси тузади.

Хўжалик усулида таъмирлаш ўз куч ва воситалари ёрдамида (АВ объектидан фойдаланиш жойидаги ўз ишчилари ёки ихтисослаштирилган таъмирлаш бригадаси, участкаси) бажарилади.

Таъмирлаш ишлари бошланишигача АВнинг ҳар бир объекти бўйича уларни таъмирдан ўтказишнинг зарурлигини асослаш учун объектни (ёки унинг айрим қисмларини) кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича нуқсонлар далолатномаси тузилади. Унда объект (ёки унинг қисмлари) техник ҳолатининг тавсифи, шунингдек носозликлар, нуқсонларни бартараф этиш бўйича тавсия қилинадиган тадбирлар ва зарур таъмирлаш ишларининг ҳажми бўйича таклифлар келтирилади. Нуқсонлар далолатномаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланади, таъмирлаш пудрат усулида ўтказилганида эса пудратчи таъмирлаш ташкилоти билан келишилади. Нуқсонлар далолатномаси асосида смета молия ҳисоб-китоби тузилади, у таъмирлаш ишларининг режали (меъёрий) таннархини белгилайди. Сметада харажатлар таъмирлаш ишларининг муайян тури бирлигига меҳнат ва материал сарфлаш меъёрлари бўйича ҳисобланди.

Таъмирлаш тугагач (шунингдек объектни реконструкция қилиш ва модернизациялаш чоғида) асосий воситаларнинг таъмирланган, реконструкция қилинган, модернизацияланган объектларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-3 шакли) тузилади. Пудрат усулида таъмирлаш ташкилоти – пудратчи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Бажарилган ишлар далолатномаси бирхиллаштирилган (намунавий) ҳужжат тарзида ҳам, эркин шаклда ҳам тузилиши мумкин. Объектни мукаммал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш чоғида таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилган тақдирда далолатнома Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тарзида расмийлаштирилади. У Объектлар қурилишида бирламчи ҳисоб шакли – Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура»ни тўлдириш бўйича кўрсатмаларга (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова) биноан бирламчи ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари мавжудлиги қисмида амалдаги ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ келиши керак.

 

ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБЛАЙМИЗ

АВни таъмирлаш бўйича ҳақиқатдаги харажатларни ҳисобга олиш тартиби унинг ҳажмига, йил мобайнида таъмирлаш ишларини бир маромда ўтказиш ва уларни бажариш усулига боғлиқдир.

Одатда, бухгалтерия ҳисобида таъмирлаш харажатларини ҳисобга олишнинг 3 усулидан фойдаланилади:

1 – таъмирлашнинг ҳақиқатдаги харажатлари жорий давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади;

2 – маромсиз амалга ошириладиган ҳақиқатдаги харажатлар олдиндан келгуси давр харажатлари таркибида (3190-ҳисобварақ) жамланади ва кейинги харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади;

3 – ҳақиқатдаги харажатлар АВни таъмирлашга илгари барпо этилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилади.

Биринчи усулда таъмирлаш харажатлари таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳисобот даври харажатларига киритилади. Мазкур вариант мол-мулкида АВнинг салмоғи оз бўлган ва уларнинг эскириш даражаси арзимас бўлган кичик корхоналарда, шунингдек АВнинг жорий ва ўртача таъмирлашини ўтказиш чоғида энг кўп тарқалган.

Ҳақиқатдаги харажатлар объектдан фойдаланиш жойига (2010, 2510, 9420, 9430) ва таъмирлашни ўтказиш усулига – хўжалик ёки пудрат – боғлиқ ҳолда харажатларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари дебети бўйича ҳисобга олинади.

Хўжалик усулидан фойдаланилганида АВ объектини таъмирлаш харажатлари аввал 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебети бўйича харажатлар элементлари (моддий харажатлар, меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва ҳоказо) ҳисобварақлари билан корреспонденцияда ҳисобга олинади. Таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг барча харажатлар АВ объектидан фойдаланиш жойини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш чиқимларига киритилади:

 

Дебет

Кредит

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш».

1000-«Материаллар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

Дебет

 

 

Кредит

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»;

9430-«Бошқа операцион харажатлар».

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Ишлаб чиқаришдаги АВни таъмирлашнинг барча турлари (жорий, ўртача, мукаммал) хўжалик усули билан бажарилганда барча харажатлар дарҳол, 2310-ҳисобварақдан фойдаланмасдан туриб, тегишли харажатлар элементлари бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилиши мумкин. Бу Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом). 1.5.1.2-бандида назарда тутилган.

Пудрат усулида ҳақиқатдаги харажатлар таъмирлаш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар учун харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда таъмирланаётган объектдан фойдаланиш жойига боғлиқ ҳолда харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида акс эттирилади:

Дебет

Кредит

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – пудратчига берилган бўнак суммасига

Дебет

 

 

 

 

Кредит

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

9420-«Маъмурий харажатлар»

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – бажарилган ишлар далолатномаси бўйича харажатлар суммасига  

Дебет

 

Кредит

Дебет

Кредит

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» – бажарилган ишлар бўйича ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасига

Дебет

Кредит

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4330-«Бошқа берилган бўнаклар» – ҳисобга олинган бўнак суммасига

 

 

Иккинчи усул АВни таъмирлаш харажатлари йил мобайнида маромсиз бўлган ҳолларда қўлланади. Бундай ҳол, масалан, корхонанинг вақтинча молиявий қийинчиликлари туфайли, шунингдек таъмирлашга бир вақтда катта ҳажмда харажатлар қилинганда юз бериши мумкин. Ушбу усул умумқабул қилинган усул эмас ва ундан албатта корхонанинг ҳисоб сиёсати назарда тутиши керак бўлган фавқулодда ҳоллардагина фойдаланилади.

Ушбу харажатларни маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига бир маромда киритиш мақсадида харажатлар олдиндан 3190-«Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари» ҳисобварағида харажатлар элементларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда ҳисобга олинади, кейин эса ҳисоб сиёсати билан белгиланган меъёрдан келиб чиқиб ҳар ойда ҳисобдан чиқарилади:

Дебет

Кредит

3190-«Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари».

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»– бажарилган ишлар далолатномалари бўйича (пудрат усулида) харажатлар суммасига

ёки

1000-«Материаллар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар – элементлар бўйича харажатлар суммасига (хўжалик усулида)

Дебет

 

Кредит

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)».

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – бажарилган ишлар бўйича ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасига (пудрат усулида)

Дебет

 

 

 

Кредит

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

9420-«Маъмурий харажатлар»;

9430-«Бошқа операцион харажатлар». «Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари» – меъёр бўйича ҳар ойда харажатларни ҳисобдан чиқариш суммасига

Дебет

Кредит

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – бажарилган ишлар учун пудратчига ҳақ тўлаш суммасига (пудрат усулида)

 

 

Таъмирлаш харажатларини ҳисобга олишнинг учинчи усулидан асосан иқтисодиётнинг таъмирлаш каттагина молиявий харажатларни (тармоқ миқёсида) ва узоқ вақтни талаб этадиган йирик саноат тармоқларида фойдаланилади. Фақат айрим тармоқларнинг корхоналари Молия вазирлигининг рухсати билан мукаммал таъмирлаш ишларини ўтказиш учун маблағлар захирасини ташкил қилишлари мумкин (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.5.1.2-банди). Таъмирлаш фонди (захира) ажратмалар ҳисобига барпо этилади ва улар харажатлар таркибида «Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар» сифатида акс эттирилади (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.5-банди) ва кўзда тутилаётган харажатлар смета қиймати ҳамда уларни ўтказишнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ажратмалар нормаси ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва янги молия йилида ўзгартирилиши мумкин.

Корхоналар фавқулодда ҳолларда таъмирлаш фондини барпо этиш тўғрисида қарорни мустақил равишда қабул қилиб, буни ҳисоб сиёсатида назарда тутишлари ҳам мумкин. Бироқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари учун Солиқ кодекси 145-моддасининг 2-бандида белгиланган тартибда АВнинг бўлғуси таъмирлари учун захиралар барпо этиш ҳуқуқи назарда тутилган. Яъни бунга Молия вазирлигининг рухсати олиниши керак. Фақат ушбу ҳолдагина таъмирлаш фондига ажратмалар солиқ солинадиган фойдани белгилаш чоғида чегирилади. Акс ҳолда уларни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чегирилмайдиган харажатлар сифатида квалификациялаш мумкин.

Агар мукаммал таъмирлашга захираланган маблағлар суммалари мазкур объектни таъмирлашнинг ҳақиқатдаги харажатларидан ошса, ошиш суммаси:

агар таъмирлаш фонди Молия вазирлигининг рухсати билан барпо этилган бўлса – сторноланади;

корхона таъмирлаш фондини барпо этиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилганда – солиқ солиш мақсадида корхонанинг бошқа даромадларига киритилади.

Ва аксинча, агар ҳақиқатдаги харажатлар захирага олинган харажатлардан юқори бўлса, ошган суммани «Ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа харажатлар» моддаси бўйича харажатлар таркибида акс эттириш керак.

Бухгалтерия ҳисобида таъмирлаш фондини барпо этиш 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» ҳисобварағи кредити бўйича, харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда маблағларни ҳар ойда бир маромда захиралаш йўли билан акс эттирилади:

Дебет

 

 

Кредит

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» – ойлик ажратмалар суммасига

 

Дебет

Кредит

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари».

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» – таъмирлаш харажатлари суммасига (хўжалик усулида)

Дебет

Кредит

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари».

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – пудратчи бажарган таъмирлаш ишлари суммасига (пудрат усулида)

Дебет

 

 

Кредит

сторно

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ва бошқалар

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» – Молия вазирлигининг рухсати билан таъмирлаш фондини барпо этиш чоғида фойдаланилмаган қолдиқ суммасига

Дебет

Кредит

8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари».

9390-«Бошқа операцион даромадлар» – таъмирлаш фондини мустақил равишда барпо этишда фойдаланилмаган қолдиқ суммасига

Дебет

Кредит

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» – ҳақиқатдаги харажатларнинг захираланган харажатлардан ошиш суммасига (хўжалик усулида)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – ҳақиқатдаги харажатларнинг захираланган харажатлардан ошиш суммасига (пудрат усулида)

 

 

Капитал таъмирлаш давомида АВ объектини қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари ҳам амалга оширилиши мумкин, улар натижасида фаолият юритиш дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичларнинг (унумли фойдаланиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳоказо яхшиланишига (юксалишига) олиб келади. Бироқ бундай ишлар (шу жумладан мукаммал таъмирлаш вақтида амалга ошириладиган) бўйича харажатлар ҳисоби капитал қўйилмалар ҳисоби учун белгиланган тартибда юритилади. Харажатларнинг ўзи АВ қийматини кўпайтиришга киритилади.
Шу тариқа, таъмирлаш билан АВ объектларини тиклашнинг бошқа турлари ўртасидаги фарқ шундан иборатки, таъмирлашнинг барча турлари жорий харажатларга, реконструкция қилиш ва модернизациялаш эса капитал харажатларга киради. Шу сабабли ушбу ишларнинг ҳаммасини бухгалтерия ҳисобида ҳам, солиқ ҳисобида ҳам фарқлаш жуда муҳимдир. Қилинган харажатларни нотўғри классификациялаш солиқ солинадиган фойдани қасддан камайтириш ва, тегишинча, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 3912 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика