Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Қонунбузарликлар фош этилди

Тутамай «ўчди»

Тамаки маҳсулотлари – инсон соғлиғига, агар уларнинг муомаласи ноқонуний амалга оширилса – мамлакат иқтисодиётига зиён етказиши шубҳасиз! 

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Натижада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 31 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 30 млн сўмга яқин салкам 8,5 минг қути тамаки маҳсулотларининг олиб ўтилишига чек қўйилган.

Жумладан, Деҳқонобод туманининг чегарадош ҳудудида истиқомат қилувчи А.Н.нинг хонадони холислар иштирокида ва амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, сомонхонага салкам 14 млн сўмлик 3 999 қути «Кent» номли сигареталар қўшни давлатга олиб чиқиш учун ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Тумандаги айланма йўлларнинг бирида тўхтаб турган «Нексия» машинаси божхоначиларнинг диққатини ўзига тортди: кузатув давомида Р.Ё. ва С.К. мазкур машинадан юк сумкалари ва қутиларни тушираётган пайтда мазкур юклар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди ва қиймати 14 млн сўмлик 4 000 қути тамаки маҳсулотларини яширинча қўшни давлатга олиб чиқишни режалаштиришгани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

ахборот хизмати.

Прочитано: 566 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика