Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бизнинг лойиҳалар

1UZ: кўмак шунчалик бўлади-да!

«Bepro-Norma» компанияси қатор бухгалтерия дастурларидан ташқари кадрлар ҳисобини олиб боришни автоматлаштиришга мўлжалланган «Кадрлар бўлими» модулини бозорга тақдим этди. Амал қилишининг унча кўп бўлмаган даври мобайнида модуль ходимлар билан иш олиб бориш хизматидагилар учун яхши кўмакчи эканлигини кўрсата олди. «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Гўзал НАБИЕВА мазкур дастур билан ишлаш борасидаги таассуротларини мухбиримизга гапириб берди:

 

– 1UZ дастуридан фойдаланаётганимизга ҳам ярим йилдан ошди. Унинг ишидан жуда мамнунмиз. Илгарилари ходимлар ҳисобини олиб боришни амалда қўлда бажарар эдик, бунда керакли маълумотларни компьютерга шу йўсинда жойлаштиришга тўғри келар эди. Бу бирмунча ноқулай, ишлатиш ҳам жўн эмас. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги маҳсулотдан тасодифан хабар топдик ва «Bepro-Norma» мутахассисларини ишхонамизга таклиф этишга аҳд қилдик. Ташкилотимиз ҳақида, кадрларга оид иш юритишнинг биздаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб бердик. Дастур ишлаб чиқувчилари бизга намойиш этган нарсаларнинг ҳаммаси раҳбариятга маъқул бўлди ва орадан ҳеч қандай вақт ўтмай, модулни харид қилиш учун шартнома имзоладик.

Ходимлар ҳисобини юритиш жараёни енгиллашди дейишнинг ўзи кам. Ташкилотимизда 700 га яқин ходим ишлайди. Бунчасининг ҳисобини юритиш сермашаққат, қолаверса анча мураккаб иш. Дастурда эса ҳаммаси автоматлаштирилган ва соддалаштирилган, бу ҳол ходимлар билан иш олиб бориш хизматидагиларга ҳужжатларни тайёрлаш жараёнини анчагина тезлаштириш имкониятини беради. Дастур кўп ҳолларда жонга оро кирмоқда. Масалан, Ўзбекистон Мустақиллиги куни байрами арафасида раҳбариятимизга ходимларга оид маълумотлар шошилинч керак бўлиб қолди. Уларни мукофотлаш билан боғлиқ бу топшириқни бажаришда дастур бизга нажоткор бўлди. Фикрнома, тавсифнома ва бошқа маълумотлар «Кадрлар бўлими» модулида уқув ва билимдонлик билан тузилган эканки, саноқли сонияларда уларни компьютер экранига чиқариш ёки қоғозда босиб чиқариш мумкин эди. Меҳнат таътили ва ҳомиладорлик билан боғлиқ таътиллар борасида ишларда у жуда қулай экан. Амалиётда бунга бир неча бор дуч келдик – ҳамма дастурий воситалар тушунарли бўлиб, улардан фойдаланишда ҳеч бир мураккаблик йўқ. Биргина кўнгилсиз жиҳати дастур амалга оширадиган вазифалар билан эмас, балки дастурга барча керакли маълумотларни киритиш учун вақт, фурсат етишмаганлиги билан боғлиқ бўлди.

«Bepro-Norma» мутахассислари бизга ниҳоятда эътиборли бўлганлиги ва ҳозирги кунда ҳам эътибор кўрсатиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардик. Муттасил қўллаб-қувватлаб келаётганликлари, 1UZ дастуридан фойдаланиш билан боғлиқ саволларга берган жавоблари учун уларга ҳар қанча ташаккур айтсак кам. Улар ҳатто ишдан ташқари вақтда ҳам ёрдам бериш учун фурсат ва имконият топаётганликларини айтмайсизми?! Ишда уларга муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлишини тилаймиз!


Таассуротларни мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА
ёзиб олди.

 Реклама ўрнида эълон қилинмоқда. 

Прочитано: 3979 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика