Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бевосита мулоқот

Хизмат тақозосини шунчаки сайрдан фарқлаш керак

Корхонамиз бошқа бир юридик шахс автомобилини ижарага олди. Автомобилдан хизмат билан боғлиқ юмушларда фойдаланаётганда директор ёки менежер бензинни ўз ҳисобидан ёки корхонамизга алоқаси бўлмаган кишиларнинг пластик карточкаси бўйича сотиб олишади.

Корхона ижарага олган автомобилни хизмат мақсадларида фойдаланган ҳолларда ходимлар ҳисобидан бензин олиш қонунийми? Агар қонуний бўлса, у ҳолда бу харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?

М.Ёқубов,

фирма бухгалтерининг ёрдамчиси.

 

– Хизмат юмушлари юзасидан ижарага олинган автомобилдан фойдаланаётганда бензин учун корхона ходимларининг нақд маблағлари билан ёки шахсий пластик карточкалари орқали ҳақ тўлашига бевосита тақиқ йўқ. Лекин бунда ходимларнинг шахсий сарфиёти, бу харажатлар нима учун қилинганидан қатъи назар, корхонанинг харажатлари ҳисобланмайди ва юридик шахснинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Моҳият-эътибори билан саволингизга жавоб шу. Бироқ бундай «шахсий» сарф-харажатларнинг солиқ борасидаги оқибатларига ҳам ­эътибор қаратиш лозим. Ижарага олинган автотранспортдан хизмат мақсадида фойдаланишга оид ҳужжатлар қанчалик сифатли расмийлаштирилганлигига қараб, улар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин.

1. Агар ҳужжатлар автотранспортдан фойдаланиш хизмат юмуши хусусиятида эканлигини тасдиқламаса, у ҳолда ташкилотнинг автомобиль ижарасига доир харажатлари Солиқ кодексининг 184-моддасига биноан жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари сифатида баҳоланади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

2. Агар автомобилдан чиндан ҳам хизмат мақсадларида фойдаланилаётган бўлса ва бу нарса ҳужжат билан тасдиқланса, нима сабабдан корхона ёқилғи харажатларини кўтармаётир деган савол туғилади. Демак, ходимларнинг ана шу мақсадда қилган харажатлари корхона беғараз олган мол-мулк сифатида баҳоланиши мумкин (Кодекснинг 135-моддаси) ва у корхона даромадига киритилиши ҳамда солиқ бобидаги оқибатлар ҳам шундан келиб чиқиши мумкин.

Фуқаролик кодексининг 567-моддасига биноан агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади.

Шу сабабли автомобилни ёқилғи билан тўлдириш ва бошқа сарфланма материаллардан фойдаланганда, корпоратив банк карточкасидан фойдаланишни ҳамда Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга1 амал қилишни тавсия этамиз.

Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланишича, корпоратив карточка билан корхонанинг бевосита харажатлари ҳақи тўланиши мумкин. Бундай харажатлар Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда2 назарда тутилган.

Автомобилдан хизмат тақозоси билан фойдаланганликни далиллаш учун хизмат мақсадида фойдаланиладиган ой учун бензин ҳажмини белгилаб олиш ҳамда буйруқ билан тасдиқлаб қўйишни, шунингдек йўл варақаларини ва ёқилғини ишлатиш тўғрисидаги моддий ҳисоботларни тасдиқлаб қўйишни тавсия этамиз, уларга терминал квитанцияларининг асл нусхалари тиркаб қўйилади. Бу ҳужжатлар ёқилғи сарф-харажатлари корхона бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши учун асос ҳисобланади.

 

Банк корпоратив карточкасидан фойдаланган ҳолда бензин
сотиб олиш ва бензинни сарфлаш операциялари

 

 

дебет

 

кредит

 

Корпоратив карточкага маблағ ўтказилганлиги акс эттирилади

 

5540-«Корпоратив карточкалар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб варағи»

 

Бензин учун корпоратив карточка бўйича ҳақ тўланди

 

4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»

4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар»

5540-«Корпоратив карточкалар»

 

Корпоратив карточка бўйича ҳақ тўланган бензин сарф-харажатлари ҳисобдор шахс ҳисобидан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

9400-«Давр харажатлари»

4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»

4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар»

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.

Ольга ГАИПОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 991 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика