Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Аудитор маслаҳат беради

Хорижий ҳамкор бизнесдан чиқмоқда: даромад ва солиқлар

Аввалги мақолада* биз ҳар қандай манфаатдор инвесторни қизиқтирадиган асосий масалалардан бири – қўйилган маблағларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларни қайтариш кафолати масаласини кўтарган эдик. Биз «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонун (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон, бундан кейин – Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Қонун) бўйича хорижий инвестор ҳуқуқлари билан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) кўра иштирокчилар таркибидан чиқаётганда МЧЖ (ҚМЖ) иштирокчиси оладиган сумма ҳисоб-китоби ўртасидаги дастлабки қарашда зиддиятли ҳолатни кўриб чиққан ва аслида қонун ҳужжатларида зиддиятнинг мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилган эдик.

Шунга қарамай, эътибор қаратиш зарур бўлган масалалар ҳам бор. Булар – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона (бундан кейин – ХИИК) таркибидан чиқаётганда хорижий иштирокчига солиқ солиш масалаларидир.

 

ЯНГИ ТАРТИБ

2014 йил 1 январдан бошлабоқ 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан Солиқ кодексига (Кодекс) киритилган ўзгартишлар кучга кирди, улар ЎзР норезидентларига солиқ солишда муҳим аҳамиятга эгадир. Хусусан, тузатишлар орқали Ўзбекистон Республикаси норезидентларига иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик чизмаси анчагина соддалаштирилди ва уч турдаги даромадларни (фоизлар, дивидендлар ва роялти) тўлаётганда тўлов манбаига (юридик шахс)га, аввалги йилларда бўлганидек, тўлашдан озод этиш тўғрисидаги тегишли аризани расмийлаштирмасдан туриб халқаро шартномалар қоидаларини мустақил равишда қўллашга рухсат берилди.

 

... дивидендлар – акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, ­аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.

Солиқ кодексининг 22-моддаси.

 

СОЛИҚНИ ҚАНДАЙ СОЛИШ КЕРАК?

Мақоламизда биз эътиборни МЧЖ (ҚМЖ) шаклидаги ХИИК таркибидан чиқаётганда хорижий иштирокчига солиқ солишга қаратамиз. «СБХ» саҳифаларида бир неча маротаба муҳокама қилинганидек ва аввалги мақолада эслатиб ўтилганидек, МЧЖ (ҚМЖ) таркибидан чиқиш бир неча ҳолда юз беради, яъни иштирокчи чиқиш тўғрисида ўзи ариза ёзиши мумкин ёки иштирокчи ўз улушини сотиши ёки бошқача тарзда бериши мумкин. Солиқ солиш мақсадида биз хорижий иштирокчи ХИИКдан чиқишининг 10 вариантини таҳлил қиламиз.

Т/р

 

ХИИКдан чиқиш вариантлари

 

ш.б.даги номинал

 

Улушнинг ш.б.даги ҳақиқий қиймати1

 

ш.б.да битим суммаси

 

Чиқиб кетган иштирокчининг ш.б.даги солиқ солинадиган базаси

 

Солиқ ставкаси (Кодекснинг 160-моддаси)

 

ЎзР норезидентига солиқ солиш учун Кодекснинг асос бўлган банди

 

1

 

Номиналдан юқори сотиш

 

200 000

 

х

 

300 000

 

100 000

 

20%

 

155-модда

3-банд

2

 

Номинал бўйича сотиш

 

200 000

 

х

 

200 000

 

0

 

х

 

155-модда

3-банд

3

 

Номиналдан паст сотиш

 

200 000

 

х

 

100 000

 

0

 

х

 

155-модда

3-банд

4

 

Бепул (беғараз) бериш

 

200 000

 

100 000

 

0

 

02

 

х

 

 

5

 

Бепул (беғараз) бериш

 

200 000

 

300 000

 

0

 

02

 

х

 

 

6

 

МЧЖ ёки ҚМЖдан чиқиш тўғрисида ариза (гарчи ҳақиқий қиймат юқори бўлса-да, иштирокчи номинални олади)

 

200 000

 

300 000

 

200 000

 

03

 

х

 

155-модда 1-банд

 

7

 

МЧЖ ёки ҚМЖдан чиқиш тўғрисида ариза (гарчи ҳақиқий қиймат паст бўлса-да, иштирокчи номинални олади)

 

200 000

 

100 000

 

200 000

 

100 0004

 

20%

 

155-модда 12-банд

 

8

 

МЧЖ ёки ҚМЖдан чиқиш тўғрисида ариза (иштирокчи улушнинг ҳақиқий қийматини олади)

 

200 000

 

300 000

 

300 000

 

100 000

 

10%

 

155-модда 1-банд

 

9

 

МЧЖ ёки ҚМЖдан чиқиш тўғрисида ариза (иштирокчи улушнинг ҳақиқий қийматини олади)

 

200 000

 

100 000

 

100 000

 

0

 

х

 

155-модда 1-банд

 

10

 

МЧЖ ёки ҚМЖдан чиқиш тўғрисида ариза (иштирокчи улушнинг бозор қийматини олади)

 

200 000

 

300 000

 

500 000

 

100 000

(300 000 – 200 000)

200 0004

(500 000 – 300 000)

10%

20%

155-модда

1, 12-бандлари

 

ХУЛОСА ЎРНИДА

Шубҳасиз, солиқ солиш масаласи ҳар доим энг долзарб масала бўлиб келган. Бунинг устига агар у хориж капиталига тааллуқли бўлса янада долзарблиги ошади.

Дивидендларга солиқ солиш қисмида 2014 йилги маълум ўзгартишларни ҳисобга олиб, чиқиб кетаётган чет эллик иштирокчига улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаётган юридик шахсларга соф активлар суммасини ҳисоблаётганда ҳам, уларга солиқ солишда ҳам эътиборли бўлишни тавсия қиламиз. Вазиятга боғлиқ ҳолда даромадни классификациялаш ва солиқ солиш ставкаларига турлича ёндашувлар вужудга келади.

 

1Ҳисса киритиш ёки компенсация тақдим этиш муддати тугаган кундан аввалги, ҳисоб-китоб йўли билан соф активлар қийматига мутаносиб бўлган охирги ҳисобот даври – ой, чорак, йил (1-сон БҲМСнинг 60-банди, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган) учун МЧЖ (ҚМЖ) бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида белгиланадиган қиймат (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 22-моддаси). Соф активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активларнинг қиймати, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг қарз мажбуриятларидан озод бўлган мол-мулк қиймати тушунилади (14-сон БҲМСнинг 10-банди, АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2Солиқ солинадиган даромад фақат мол-мулкни олувчи учун мавжуд, у ҳеч бўлмаганда улушнинг ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади (Кодекс 132-моддасининг 4-банди, 155-моддаси учинчи қисмининг 111-банди).

3ХИИКда 100 минг ш.б. (300 минг – 200 минг) миқдорида тўланмаган сумма Кодекс 132-моддасининг 4-банди бўйича бошқа даромад сифатида классификацияланади ва солиқ солишнинг қўлланиладиган тизимга мувофиқ солиқ солинади.

4МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 22-моддасига кўра иштирокчи улушнинг ҳақиқий қийматини олиши керак. Мазкур банд уч мисолда (6, 7, 10-қаторлар) бузилган. Солиқ солиш масаласини ривожлантириб, қайд этилган ҳолларда чет эллик инвестор олган қиймат ҳақиқий қийматдан ошади (7-мисолда 100 мингга, 10-мисолда 200 мингга). Бир томондан, ЎзР норезидентининг даромади сифатида фақат Кодекснинг 22-моддасида белгиланган дивидендлар суммасига, яъни олиш ва киритиш суммалари ўртасидаги ижобий фарққа солиқ солиниши керак. Бироқ, бошқа томондан савол туғилади: ЎзР норезиденти катта сумма олиш ҳуқуқига эгами? Аввалги мақолада айтганимиздек – «йўқ». Демак, бундай ҳаракатлар республика ҳуқуқий ва валютага оид қонун ҳужжатларини бундан келиб чиқадиган барча оқибатлари билан биргаликда бузишга олиб келади. Солиқ солишга келганда, 7 ва 10-мисоллардаги ошган сумма дивиденд тарзидаги даромад сифатида баҳолана олмайди ва унга 20%лик ставкада ЎзР норезидентининг бошқа даромади сифатида солиқ солинади.

 

 

Татьяна ШАЛУНОВА,

cолиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR, «Rastax Group» МЧЖ СМТ.

Лейла МАЗИНОВА,

адвокат, САР, «Alzata» АБ солиқ маслаҳатчиси.

 

*«СБХ»нинг 18.11.2014 йилдаги 46 (1058)-сони.

Прочитано: 2144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика