Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бевосита мулоқот

Тафтишчи ноҳақ...

Акциядорлар йиғилишида 15 млн сўм миқдоридаги соф фойдани ҳақ тўлаш учун кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 21-сон БҲМС ва Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга кўра бухгалтер тўланадиган ҳақни қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан ҳисоблаб ёзди: 15 000 минг сўм суммасига Дт 9430-ҳисобварақ – Кт 6710-ҳисобварақ. 3 750 минг сўм миқдорида 25%лик ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзишда Дт 9430 – Кт 6520 бухгалтерия проводкаси қилинди. Тафтиш комиссияси ўз далолатномасида бухгалтернинг мазкур амалини нотўғри деб қайд этди. Ҳақни соф фойда ҳисобидан (Дт 8710-ҳисобварақ ва Кт 6710-ҳисобварақ), ЯИТни эса давр харажатлари ҳисобига (Дт 9430-ҳисобварақ – Кт 6520-ҳисобварақ) ҳисоблаб ёзиш керак эди.

Агар акциядорлар ҳақ тўлашга соф фойдани йўналтиришса, ЯИТ бобида эса ҳеч нарсани ҳал этишмаса, бухгалтерия ҳисобида АЖ кузатув кенгашига ҳақни ҳисоблаб ёзиш ва ЯИТни ҳисоблаб ёзишни қандай акс эттириш керак?

М.Ковалёва,

МЧЖ директори.

 

– Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг1 74-моддаси).

Солиқ кодекси (Кодекс) 143-моддасининг 4-бандига кўра, юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киради. Кодекснинг 145-моддасига асосан бошқа харажатларга қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий тўловлар киради.

Бинобарин, бухгалтерингиз тўғри проводкалар қилган:

Дт 9430 (9420) – Кт 6710 – кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўловлар (15 000 минг сўм) ҳисоблаб ёзилган;

Дт 9430 (9420) – Кт 6520 – ЯИТ (3 750 минг сўм) ҳисоблаб ёзилган.

Соф фойда, 21-сон БҲМСга2 кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар тўлашга ва (ёки) захира фондини барпо этишга йўналтирилади.

 

126.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда.

2Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз.

Прочитано: 770 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика