Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бевосита мулоқот

Дивидендлар транзит қилинмайди

Акциядорлик жамияти қурилиш-монтаж ишлари билан шуғулланади. У буюртмачилар, бош пудратчилар билан шартномалар тузади. Ишларнинг ижрочилари эса бизнинг унитар корхоналаримиздир. Улар юридик шахс мақомига эга ва АЖ уларнинг ягона муассиси ҳисобланади. Мол-мулк уларга хўжалик юритиш ҳуқуқи билан берилган. Ишлар АЖ билан унитар корхоналар ўртасида тузилган шартнома-топшириқлар асосида бажарилади. Уларга кўра АЖнинг вазифаларига иш ҳақи тўлаш, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан бўлган қарзларни сўндириш, объектлар қурилишини моддий ресурслар билан таъминлаш ва бошқа мажбуриятлар киради. Унитар корхоналар оладиган фойда, барча солиқлар тўланганидан кейин, АЖга дивидендлар сифатида берилади ва улардан солиқ ушланади. Кейин АЖ акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёрланиш учун кузатув кенгашига бажарилган техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳисобот тақдим этади. АЖ иштирокчиларига дивиденд тўланаётганда жамият ундан солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб ёзади.

Агар жамият ўз навбатида солиқни ушлаган ҳолда акциядорларга дивиденд тўласа, унитар корхоналар томонидан АЖнинг ягона муассисига дивиденд тўлаш чоғида солиқ ушланиши керакми? Мазкур ҳолда иккиёқлама солиқ солиш юзага келмайдими?

Р.Қосимова,

молия иши бўйича бош мутахассис.

 

– Дивиденд тўлашнинг иккала ҳолида – унитар корхоналар томонидан ўз муассисига ва АЖнинг ўзи томонидан ўз акциядорларига – тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича дивидендлар тарзидаги даромад солиғи ушланади.

АЖнинг ўз корхоналаридан олган дивидендлари Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) кўра унинг молиявий фаолиятдан олган даромадлари таркибига киритилади. Бундан ташқари, АЖ даромадлари таркибига маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушум, асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан олинадиган ўзга даромадлар, фавқулодда фойдалар ҳам киради. Акциядорларга дивидендлар тўлаш учун АЖ акциядорлари умумий йиғилишида тақсимланадиган соф фойдани ҳисоблаб чиқариш мақсадида юқорида кўрсатилган даромадлардан ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар, молиявий фаолият бўйича давр харажатлари ва фавқулодда зарарлар чегирилади.

Шу сабабли унитар корхоналар томонидан ўз муассисларига дивиденд тўланиши АЖ календарь йил мобайнида амалга оширадиган минглаб хўжалик операцияларининг фақат биттасидир. Уларнинг ҳаммаси пировард молиявий натижага ва, тегишинча, тақсимланадиган дивидендлар миқдорига таъсир кўрсатади. Шу боис унитар корхоналар транзит билан АЖ орқали жамият акциядорларига дивиденд тўлайдилар ва бунда 10%лик ставкада дивидендлар тарзидаги даромад солиғини икки марта тўлайдилар деб ҳисоблаш тўғри эмас.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, Ўзбекистон қонун ҳужжатлари «иккиёқлама солиқ солиш» тушунчасини фақат тузилган халқаро шартномалар ва конвенциялар доирасидагина қўллайди.

 

Сергей ГУРВИЧ,

экспертимиз.

Прочитано: 2051 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика