Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Бизнинг маслаҳатлар

Ҳам буюрамиз, ҳам бажарамиз

Ташкилотимиз тузилган пудрат шартномалари бўйича ишлаб, бош пудратчи сифатида ҳам, ёрдамчи пудратчи сифатида ҳам бош пудрат хизматлари бўйича даромад ва харажатларга эга.

Булар бошқа даромадларга кирадими? Нима фойда солиғига тортилади – бош пудрат хизматлари бўйича олинган барча даромад суммасими ёки бош пудрат хизматлари бўйича даромад билан харажат ўртасидаги фарқми?

Р.Қосимова,

АЖ бош мутахассиси.

 

БОШ ПУДРАТЧИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШИ МУМКИН...

– Қурилиш пудрати шартномасида бош пудратчининг қурилишни амалга ошириш учун зарур бўлган, ёрдамчи пудратчига хизмат кўрсатиш бўйича хизматлари назарда тутилиши мумкин (Фуқаролик кодекси 670-моддасининг учинчи қисми, 672-моддасининг биринчи қисми, 675-моддаси). Уларга қуйидагилар киритилиши мумкин:

техник ҳужжатлар билан таъминлаш, ёрдамчи пудратчи бажарадиган ишларни мувофиқлаштириш, моддий-техника таъминот масалаларини ҳал этиш;

техник назоратни амалга ошириш;

қурилиш ҳудуди доирасида бажарилган ишлар ва ёрдамчи пудратчининг мол-мулкини ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни таъминлаш;

ёрдамчи пудратчини титулда бўлмаган ва титул бинолар ҳамда иншоотлар билан таъминлаш;

хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

қурилиш майдончасини ободонлаштириш ва сақлаб туриш, супуриб-сидириш ва чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳоказо.

Мазкур бош пудрат хизматлари бош пудратчи томонидан солиқ солиш мақсадлари учун бошқа даромад сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 9-банди, бундан кейин – Кодекс).

Хизматларнинг аниқ турлари, уларни қоплаш миқдори ва тартиби ёрдамчи пудрат шартномаларида белгиланиши керак. Одатда, бош пудрат хизматлари миқдори қатъий белгиланган миқдорда – ёрдамчи пудратчи бажарган қурилиш-монтаж хизматларининг смета қийматига фоизларда белгиланади. Ёрдамчи пудратчи томонидан бош пудрат хизматларини қоплаш алоҳида ҳисобварақ-фактуралар бўйича, ўзаро ҳисоб-китоблар қилинаётганда у ҳисобот даврида бажарган ишлар қийматидан ушлаб қолиш йўли билан амалга оширилади.

 

ХИЗМАТЛАРГА АЛОҲИДА ҲАҚ ОЛИНИШИ МУМКИН

Бундай операцияларни ўтказаётганда бош пудратчи бухгалтерия ҳисобида даромадларни, ёрдамчи пудратчи эса, тегишинча, харажатларни акс эттириши керак. Агар ташкилот турли шартномалар бўйича ҳам бош пудратчи, ҳам ёрдамчи пудратчи сифатида фаолият юритса, юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида ёрдамчи пудратчига тақдим этилган бош пудрат хизматларидан олинган барча даромадлар жами даромад таркибига киритилади. Ундан қабул қилинган бош пудрат хизматлари эса бош пудратчи учун харажатлар ҳисобланади ва солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида ёрдамчи пудратчига тақдим этилган бош пудрат хизматларидан олинган даромадларни камайтирмайди.

Бош пудрат ва ёрдамчи пудрат қурилиш-монтаж ташкилотлари мисолида бош пудрат хизматлари ҳисобини кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. Бош пудратчи буюртмачи билан 120 млн сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 20 млн сўм) қурилиш-монтаж ишларини бажаришга шартнома тузди. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи билан ҳажми 30 млн сўм (шу жумладан ҚҚС – 5 млн сўм) бўлган алоҳида иш турларини бажаришга шартнома тузди. Ёрдамчи пудрат шартномасида бош пудратчига ёрдамчи пудратчи бажарган ишлар қийматининг 5%и миқдорида (1,5 млн сўмлик ҚҚСни ҳисобга олганда) бош пудрат хизматларини қоплаш назарда тутилган.

Ишлар тугалланганидан кейин ёрдамчи пудратчи бош пудратчига ҚҚСни ҳисобга олганда 30 млн сўмлик ишлар бажарилганлиги (харажатлар қилинганлиги) тўғрисида Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Бош пудратчи улар ҳажмларининг мувофиқлигини текширгандан кейин унга ҚҚСни ҳисобга олганда 1,5 млн сўм (30 млн сўм х 5%) ҳажмида бош пудрат хизматларига ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Шу тариқа, ёрдамчи пудратчига кўрсатилган ҳужжатлар бўйича 28,5 млн сўм (30 млн сўм – 1,5 млн сўм) тўланиши керак.

Юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш учун тушум таркибига қуйидагилар киритилади (Кодекснинг 129-моддаси биринчи қисми, 130-моддасининг ўнинчи қисми):

бош пудратчида – 100 млн сўм миқдорида бажарилган қурилиш ишларини (ёрдамчи пудрат ишларини ҳисобга олган ҳолда) реализация қилишдан тушум ва 1,25 млн сўм миқдорида бошқа даромад (бош пудрат хизматлари) (ҚҚСсиз);

ёрдамчи пудратчида – 25 млн сўм миқдорида бажарилган қурилиш ишларини реализация қилишдан тушум (ҚҚСсиз).

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика