Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 48 / Юридик маслаҳатлар

Қандай қилиб дастурда қолиш мумкин

Бизнинг корхонамиз (АЖ) Президентнинг 2014–2016 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида Қарорига (4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон) асосан илк маротаба 2014–2016 йилларда тайёр маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилди. Шу муносабат билан бизда шундай саволлар туғилди:

1. Биз солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш муносабати билан бўшайдиган маблағлардан корхонамиз устав капиталини кўпайтириш, акциядорларга дивидендлар тўлаш ва шуъба корхоналар барпо этиш учун фойдаланишга ҳақлимизми?

2. Юқорида кўрсатилган Қарор чоп этилган санада корхонамиз очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга эди. Бироқ «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон) янги таҳрири қабул қилиниши муносабати билан биз акциядорлик жамияти (АЖ) сифатида қайта рўйхатдан ўтишга мажбур бўлдик. Биз амалдаги Маҳаллийлаштириш дастурига тегишли тузатишларни киритиш ташаббускори бўлишимиз керакми? Агар керак бўлса, мазкур мажбуриятни бажармаслик муносабати билан бизни қандай оқибатлар кутиши мумкин?

АЖ бош бухгалтери.

 

1. Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори (бундан кейин – ПҚ-2120-сон Қарор) 3-бандига кўра 2014–2016 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳалари рўйхатига киритилган корхоналарга Президентнинг «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» Қарори (27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон, бундан кейин – ПҚ-1048-сон Қарор) 3-банди (олтинчи хатбошисидан ташқари) билан белгиланган имтиёзларнинг амал қилиши татбиқ этилади.

ПҚ-1048-сон Қарорнинг 3-бандида қуйидагиларни тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар назарда тутилган:

божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) – четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун;

фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун) – маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича;

мол-мулк солиғи – маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида.

ПҚ-1048-сон Қарорнинг1 3-банди олтинчи хатбошисига кўра назарда тутилган имтиёзлар берилиши (бундан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар кирмайди) муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади. Бироқ 2014–2016 йилларда маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга юқорида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари берилган ПҚ-2120-сон Қарорнинг 3-бандида «олтинчи хатбошидан ташқари» таъкиди мавжудлиги боис юқорида саналган йўналишларга мувофиқ бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича мажбуриятлар сизнинг АЖга татбиқ этилмайди.

Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга (МВ, ТИАИСВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) келсак, унинг 1-бандига мувофиқ Низом қуйидаги корхоналарга татбиқ этилади:

Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон Қарори 1 ва 2-иловаларига киритилганларга – 2014 йил 1 январгача;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича Маҳаллийлаштириш дастурига киритилганларга.

Саноат кооперацияси асосида Тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида низом) кўра, Вазирлар Маҳкамаси фақат амалдаги Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш доирасидагина лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади2.

Айтилганларни ҳисобга олиб, ПҚ-2120-сон Қарорга 2-иловага киритилган корхоналар томонидан кўрсатилган имтиёзларни қўллаш муносабати билан бўшайдиган маблағлардан ушбу корхоналар исталган мақсадларда, шу жумладан шуъба хўжалиги жамиятлари барпо этишда, устав капиталини кўпайтиришга ёки акциядорлар ўртасида тақсимланадиган соф фойдани кўпайтиришга фойдаланишлари мумкин.

 

2. Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди ва унинг 1-иловасига мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига маҳаллийлаштириш, янги лойиҳаларини киритиш, айрим параметрларни ўзгартириш ва илгари Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган айрим лойиҳаларни чиқариб ташлаш қисмида, шунингдек имтиёзларни қўллаш қисмида тузатишлар киритилиши мумкин.

Айрим параметрларни ўзгартиришларга кўрсатилган Низом қуйидагиларни киритади:

ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражаси кўрсаткичларининг прогноз кўрсаткичларини ўзгартириш;

техник параметрларни ўзгартириш;

лойиҳанинг номини ўзгартириш;

корхонанинг номини, шу жумладан мулк шакллари ёки ташкилий-ҳуқуқий шаклни ўзгартириш муносабати билан ўзгартириш.

ОАЖни АЖга қайта рўйхатдан ўтказиш ташкилий-ҳуқуқий шаклни ўзгартириш ҳисобланадими?

Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли фақат корхонани ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилгандан кейингина ўзгаради (Фуқаролик кодексининг 50-моддаси бешинчи қисми). Шуни ҳисобга олганда, агар очиқ акциядорлик жамиятидан акциядорлик жамиятига қайта рўйхатдан ўтказилганда корхона амалдаги қонун ҳужжатларини тартибга солган ўзгартириш таомилидан ўтган бўлса, ОАЖдан АЖга ўтиш ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг ўзгаришидир.

Ушбу ҳолда корхонанинг Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг юқорида тилга олинган 15-банди ва унинг 1-иловасига асосан Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус Идоралараро комиссия котибиятига маҳаллийлаштириш лойиҳасининг аниқлаштирилган паспорти, «Корхонанинг номи» устунига тузатишлар киритиш зарурлигини асослайдиган тушунтириш хатини тақдим этиши мантиққа тўғри келади.

Шу билан бирга кўрсатилган маълумотларни тақдим этмаслик корхонани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариш учун асос ҳисобланмайди3.

 

1Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори таҳририда.

2Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 ва 3-бандлари, шунингдек унга 1-илова.

3Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди.


Екатерина АДЕЕВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялари аудиторлик-консалтинг гуруҳи

юридик амалиёт раҳбарининг ўринбосари.

Прочитано: 2720 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика