Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 31 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Иккинчи ишга қоида бўйича киринг

Мен ишчилик ихтисоси ва кўникмасини яхши ўзлаштирганман, муҳим буюртмалар тушадиган бошқа корхонада ўриндошлик бўйича ишламоқчиман. Бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади, уларни кимга тақдим этиш керак? Ҳаммасини батафсил тушунтириб берсангиз.

Т.Шарипов,

5-разрядли фрезерловчи.

Фарғона ш.

 

– Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишни шартли равишда 4 босқичга бўлиш мумкин.

1. Ишга кираётганда:

паспорт ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;

ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасдиқлаган шаклда асосий иш жойидан бериладиган маълумотномани* тақдим этиш лозим.

Бажарилиши учун фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

Агар бу иш махсус билимларни талаб этса, иш берувчи ходимдан маълумоти ёки касб-ҳунар бўйича тайёргарлиги тўғрисидаги диплом ёхуд бошқа ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

2. Ўриндош ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида Меҳнат кодексида белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади.

3. Иш берувчи ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

4. Агар ходим унинг бошқа корхонадаги ўриндош сифатидаги меҳнат фаолияти унинг меҳнат дафтарчасида акс эттирилишини хоҳласа, у ўзининг «асосий» иш берувчисига тегишли ариза ёзиши, шунингдек ўриндошлик асосидаги иш жойида бериладиган маълумотномани тақдим этиши керак.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосида иш берувчи томонидан ходимнинг асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасига иш даври кўрсатилган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзув киритилади.

Баъзилар ўриндошдан ишга қабул қилиш тўғрисида ариза олиш керак ёки керак эмаслиги билан қизиқадилар. Бунга шундай жавоб берамиз: меҳнат шартномаси ва асосий иш жойидан маълумотнома ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ариза асос бўлиб ҳисобланмайди. Айни вақтда уни ёзиш қонунчилик талабларига зид эмас. Шу сабабли ходимнинг хоҳишига кўра у бундай аризани ёзиши мумкин.

Ҳарбий мажбуриятга муносабат тўғрисида ҳужжат талаб қилинмайди, чунки ҳарбий ҳисоб асосий иш жойида юритилади. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатларни тақдим этиш Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) назарда тутилмаган.

Иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органи) ёки асосий иш жойидаги бошқа органнинг ўриндошлик асосидаги ишга розилиги ҳам талаб қилинмайди.

 

*Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома ҳамда ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шакллари меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.01.2013 йилда 2417-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат. 

Прочитано: 1069 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика