Norma.uz

Дам олинг, бироқ касал бўлманг

Мен кейин ишдан бўшашни мўлжаллаган ҳолда таътил берилишини сўраб ариза ёздим. Тегишли буйруқ чиқарилди, мени у билан таништиришди. Бироқ таътил бошланишига 4 кун қолганда касал бўлиб қолдим. Таътил тугади, мен эса касалдан тузалганим йўқ. Кейин ишдан бўшашни мўлжаллаган ҳолда таътилни кўчириш ёки узайтириш тўғрисида ариза ёзишим мумкинми?

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 145-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар. Сизнинг ҳолатингизда таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар унинг бошланишидан 4 кун олдин юзага келган. Сиз улар ҳақида иш берувчини хабардор қилиб (МКнинг 145-моддаси учинчи қисми), таътил кўчирилишига асос бўлиши керак бўлган ҳужжатни (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси нусхасини) илова қилишингиз шарт эди. Бундай сабаблар мавжуд бўлганида иш берувчи таътилни бошқа муддатга кўчириши шарт (МКнинг 145-моддаси иккинчи қисми).

Бироқ сиз ушбу талабларни бажармагансиз ва иш берувчи билан таътилнинг янги муддатини келишиб олмагансиз. Шу сабабли сиз унга сабабларни кўрсатган ҳолда таътилни кўчириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. У қондирилган тақдирда сабаблар ва иш берувчи ходимнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда белгилайдиган таътилдан фойдаланишнинг янги муддати кўрсатилган буйруқ расмийлаштирилади.

Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг 152-моддаси биринчи қисми).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2028 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика