Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 31 / Бизнинг маслаҳатлар

Ноҳалол етказиб берувчига ким таъсир кўрсатади?

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 44-бандига асосан электрон биржа савдоларида ғолиб бўлган юридик шахс билан тузилган биржа шартномаси бўйича ғолиб бўлган томон ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда уни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига ким киритади ва Низомнинг 45-бандига кўра олти ойгача савдоларга қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таъсир чорасини ким қўллайди?

С.Ҳикматов,

«Техник таъминлаш ва бутлаш»

унитар шуъба корхонаси директори.  

 

– Хатингизда келтирилган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 11.06.2013 йилдаги 166-сон қарорига 2-илова, кейинги ўринларда – Низом) 44-банди бешинчи хатбошисидан шу келиб чиқадики, ноҳалол етказиб берувчилар реестрига, давлат ёки корпоратив буюртмани жойлаштириш шаклидан қатъи назар, ўз мажбуриятларини бажармаганликда ёки зарур даражада бажармаганликда суд тартибида айбдор деб эътироф этилган етказиб берувчилар ҳам* киритилади.

Агар электрон биржа савдоларида ғолиб чиққан етказиб берувчи юридик шахс тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликда ёки зарур даражада бажармаганликда суд тартибида айбдор деб эътироф этилган бўлса, у ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилиши шарт.

Етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор буюртмачининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида қабул қилинади. Бундай қарорни биржа томонидан тузилган давлат харидлари ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия қабул қилади (Низомнинг 44-банди олтинчи хатбошиси ва 57-банди учинчи хатбошиси).

Низомнинг 45-бандида назарда тутилганидек, ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар 6 ой мобайнида савдоларда қатнашишга қўйилмайди. Етказиб берувчини ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига, яъни биржанинг махсус сайтига (Низомнинг 3-банди ўн иккинчи хатбошиси) жойлаштирилади.

Бундан кўриниб турибдики, ноҳалол етказиб берувчилар 6 ой мобайнида савдоларда қатнашишга қўйилмаслиги тўғрисида алоҳида қарор қабул қилиш талаб этилмайди. Ноҳалол етказиб берувчиларни кўрсатилган реестрга киритиш тўғрисида махсус комиссия қабул қилган қарор ва шу ҳақдаги маълумотнинг махсус ахборот порталига биржа томонидан жойлаштирилганлиги ўша етказиб берувчилар 6 ой мобайнида савдоларда қатнашишга қўйилмаслиги учун етарлидир.

 

*Низомнинг 44-банди биринчи-учинчи хатбошиларига кўра, ноҳалол етказиб берувчилар реестрига савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчилар контракт тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган тақдирда биржа томонидан киритилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

енгиб бўлмайдиган кучлар юзага келганлиги муносабати билан рад этиш;

битимни электрон тизимда етказиб берувчининг агенти томонидан буюртманомани етказиб берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бўлмаган параметрлар билан киритиш асосида амалга ошириш.

 

Жавобларни эксперт-юристимиз

Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 698 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика