Norma.uz

Тўсиқни бартараф этиш мумкин

Ўзи ишлаб чиқарган товар бўлмаган товарларни экспортга сотиш мақсадида жамият иштирокчилари 2013 йил учун тақсимланган, бироқ тўланмаган фойдани устав фондини 339 млн сўмга, шу жумладан пул маблағлари билан 199 млн сўмга етказган ҳолда кўпайтиришга йўналтирдилар. Белгиланган тартибда таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ва ҳокимлик ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциясида рўйхатдан ўтказилди. Шу тариқа, корхонамиз Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 9-банди талабини бажарди. Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун биз ҳокимлик ҳузуридаги лицензиялаш органига мурожаат қилдик, бироқ лицензиялаш органи ушбу Низом 10-бандининг «в» кичик бандини важ қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигининг ваколатли банк томонидан тасдиқланишини талаб қилди. Устав фонди жамият иштирокчиларининг дивидендлари ҳисобига шакллантирилганлиги боис ваколатли банк лицензиялаш органининг юқорида кўрсатилган талабини бажара олмайди.

Корхона ваколатли банкнинг пул маблағлари киритилганлиги тасдиғини тақдим этмасдан улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиши мумкинми, лицензиялаш органининг ҳаракатлари қонунийми?

 

– Сизнинг корхонангизга улгуржи савдони амалга оширишга лицензия берилмаган, чунки ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлиги тўғрисида банк ҳужжатини тақдим этиш талаби қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Лицензиялаш органлари ўз фаолиятини уларнинг талабларига тўлиқ мувофиқликда амалга оширади.

Бироқ бундай вазиятларда ҳақиқатан ҳам ноаниқлик вужудга келади. Бир томондан, хўжалик юритувчи субъект Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом1 (бундан кейин – Низом) 9-банди талабига риоя этган, яъни ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида, улардан ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фонди мавжуддир. Бошқа тарафдан, Низом 10-банди «в» кичик бандининг талабига риоя этилмаган. Мазкур меъёр билан белгиланишича, юридик шахс шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат билан бир қаторда, ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари ҳисобвараққа киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатини тақдим этиши керак. Бироқ ушбу меъёрни устав фонди тақсимланмаган, сизнинг ҳолатингизда эса тақсимланган, бироқ тўланмаган фойда ҳисобига шакллантирилган (кўпайтирилган) хўжалик юритувчи субъектларга қўллаб бўлмайди. Тегишинча, ЭКИҲнинг 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатини олиб бўлмайди, бинобарин, улгуржи савдога лицензия ҳам олиниши мумкин эмас. Бунда айни хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондининг миқдори Низомнинг 9-банди билан белгиланган миқдорга мувофиқлиги ҳисобга олиш зарур бўлган асосий жиҳат бўлиб ҳисобланади.

Шу тариқа, биз бир-бирига мувофиқ бўлмаган икки меъёрни кўрамиз, яъни Низомнинг 9-банди 10-банднинг «в» кичик банди билан чекланади, чунки биринчи меъёр ҳисобварақда пул маблағларининг мавжудлигини, иккинчи меъёр эса ҳисобвараққа пул маблағлари киритилишини белгилайди.

Агар «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъу­лиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 16–18-моддалари ҳамда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомнинг2 33-бандига мурожаат қилсак, уларнинг мазмунидан кўринадики, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси фақат устав фондининг янги миқдори амалда шакллантирилган тақдирдагина таъсис ҳужжатларига уни кўпайтириш муносабати билан киритилган ўзгартишларни рўйхатга олади. Тақсимланган фойда ҳисобига устав фондининг миқдори кўпайтирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

умумий йиғилишнинг устав фондини кўпайтириш, жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссаларини киритиш якунларини тасдиқлаш ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш тўғрисида қарори;

ваколатли органнинг устав фондининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжати;

жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларга (талабгорларга) бошқа ҳужжатлар билан бир қаторда лицензиялаш органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур деб ўйлаймиз:

белгиланган тартибда рўйхатга олинган, устав фондининг миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилганлиги ҳисобга олинган таъсис ҳужжатлари;

камида ЭКИҲнинг 3 500 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигидан гувоҳлик берувчи ҳужжат;

агар устав фонди тўлиқ равишда пул маблағлари билан шакллантирилган бўлса, ҳисобварақда ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида пул маблағлари мавжудлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжати;

агар устав фонди қисман пул маблағлари билан шакллантирилган бўлса, ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағларининг мавжудлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжати ҳамда унга қиймати ЭКИҲнинг камида 2 300 баравари миқдорида бошқа мол-мулк киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Шу тариқа, Низом 10-бандининг «в» кичик бандига тегишли ўзгартишларни киритиш мақсадга мувофиқдир. Хўжалик юритувчи субъектларга айни қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда пул маблағларининг мавжудлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатини тақдим этиш имконини берадиган меъёрнинг киритилиши улгуржи савдога лицензия олиш таомилини анча соддалаштиради, тадбиркорлар йўлидаги яна бир тўсиқни бартараф этади ва улар фаолиятини ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратади.

 

1ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган.


Эльмира СИРАЗИЕВА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 705 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика