Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 31 / Қонунчилик палатасида

Тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилашнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.  

 

Вазирлик ва идоралар, солиқ ва божхона органлари вакиллари, экспертлар иштирок этган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инвесторларга қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар бериш, солиқ ва бошқа назорат органлари ўртасидаги муносабатларни соддалаштириш, ташқи савдо операцияларини расмийлаштириш жараёнида ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Б.Иминов ва бошқалар инвестициялар иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, уларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурларини амалга оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Бу борада илғор технологияларни жорий қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш имкониятлари яратилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилишни жадаллаштириш ва техник қайта жиҳозлаш, газ-кимё, электр техника, озиқ-овқат, фармацевтика, ахборот ва телекоммуникация тармоқлари ҳамда бошқа соҳаларда юқори технологиялар асосида ишлайдиган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топширишга қаратилган инвестиция фаолияти изчил амалга оширилаётир.

Иштирокчилар мамлакатимиздаги мавжуд мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база ҳар томонлама қулай инвестиция муҳитини яратишга хизмат қилаётганини таъкидлади. Халқаро инвестиция ҳуқуқининг асосий қоидаларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция қонунчилиги МДҲ мамлакатлари қонунчилик тизимида илғорлардан биридир. Хусусан, «Инвестиция фаолияти тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида», «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа ҳужжатлар инвесторлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар учун имтиёз ва преференциялар тақдим этишга кўмаклашмоқда.

Мисол учун, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга тўғридан-тўғри қўйилмалар киритаётган хорижий инвесторлар учун имкон қадар қулай инвестиция муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида 2012 йил 10 апрелда давлатимиз раҳбарининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Бунинг самарасида иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш кўлами йил сайин кенгайиб бораётгани, фаолият кўрсатаётган корхоналар модернизация қилиниб, самарадорлиги юқори замонавий корхоналар ташкил этилаётгани қайд қилинди. Бу мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, бозорни рақобатбардош ва импорт ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ёрдам бераётир.

Давра суҳбати иштирокчилари айни пайтда парламентда муҳокама этилаётган янги таҳрирдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Ушбу ҳужжатда инвестиция фаолиятини амалга оширишга доир асосий тушунчаларга аниқлик киритиш, инвестиция жараёнининг барча иштирокчилари ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини таъминлашга алоҳида эътибор берилган.

 

ЎзА.

Прочитано: 623 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика