Norma.uz

Байрам кунлари ва таътил

Мен 2014 йил март ойида 1 ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олдим. Ушбу ойда 2 байрам куни бор – 8 март ва 21 март.

Байрам кунлари иш ҳақи сақланмайдиган таътилга кирадими, яъни улар таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинадими ёки олинмайдими?

И.Самигулин.

Тошкент вилояти.

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ушбу саволга тўғридан-тўғри жавоб берилмаган.

Бироқ Меҳнат кодексининг (МК) 139-моддасида мавжуд бўлган меъёрга кўра, меҳнат таътилларининг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.

Меҳнат таътили даврига тўғри келиб қолган ва МКнинг 131-«Байрам (ишланмайдиган) кунлар» моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари меҳнат таътили муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Бироқ иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар календарь кунларда ҳисобланади, уларга дам олиш кунлари ҳам, байрам кунлари ҳам киради. Бундан келиб чиқадики, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилларга (МКнинг 150-моддаси) МКнинг 139-«Йиллик таътилларнинг муддатини ҳисоблаш» моддаси меъёри татбиқ этилмайди.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2978 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика