Norma.uz

Саломатлик панд берса...

Ходимларимиз доимий равишда тиббий кўрикдан ўтишади. Охирги кўрикда ходимларимизнинг бирида кўриш қобилияти ёмонлашганлиги аниқланди, шу туфайли у ўз ишини бажара олмас экан. Тиббий комиссия ташхисни тасдиқлади ва уни ишга қўймасликка қарор қилди.

Бундай вазиятда нима қилиш керак? Агар ишдан бўшатиш масаласи юзага келса, Меҳнат кодексининг қайси моддасига асосланиш керак?

Н.Раҳимжонов.

Фарғона вилояти.

 

– Ўзбекистон меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар бир ходимнинг саломатлиги ҳолатига мувофиқ иш танлаш ҳуқуқини кафолатлайди. Улар иш берувчига ходимнинг саломатлиги ҳақида қайғуриш ва тиббий кўрсатувларга мувофиқ иш бериш мажбуриятини юклайди. Ходим меҳнат қобилиятини узил-кесил йўқотганлигини тасдиқлайдиган тиббий хулоса бошқа лавозимга ўтказиш ёки у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш зарурлигини асослайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Агар объектив сабабларга кўра (саломатлиги ҳолатига кўра) меҳнат шартномаси билан белгиланган меҳнат функцияси бўйича ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга бошқа тегишли ихтисослик ва малакага доир иш таклиф этиши шарт. Бундай иш бўлмаса, корхонада мавжуд бўлган бошқа иш кўрсатилади. Ходим бошқа ишга ўтказишларини рад этса ёки корхонада тегишли иш мавжуд бўлмаса, меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси (МК) 100-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ходимнинг саломатлиги ҳолатига кўра бажарилаётган ишга мувофиқ эмаслиги бўйича – МКнинг 67, 92, 100, 101, 102, 109, 110, 151-моддалари талабларига риоя этган ҳолда бекор қилиниши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика