Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 31 / Бизнинг маслаҳатлар

Ходимлар сонининг мезони ўзгарганда

2014 йилнинг январь ойидан бошлаб ишчи-ходимларимиз сони қисқара бошлади ва май ойида 25 кишини ташкил қилди. Шундан сўнг биз кичик корхоналар тоифасидаги корхонага айландик. Таҳлилимизга асосан 25 кишилик миқдор йил охиригача сақланиб қолади.

Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхонамиз микрофирма ва кичик корхоналар мезонига мувофиқ бўлса, йил ўртасида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтишимиз мумкинми?

Бойназар Эшқобилов,

МЧЖ бош бухгалтери.

Янгийўл тумани.

 

– Солиқ кодексининг 351-моддасига мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли бўлиб ҳисобланадилар (бундан оилавий корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар мустасно).

Фаолият кўрсатаётган микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун кейинги ҳисобот даври бошланишига камида бир ой қолганда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади.

Юридик шахсларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.

Шуни эътиборга олиш керакки, ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади. Шу тариқа, корхонангиз жорий ҳисобот йили мобайнида кейинги ҳисобот даври бошланишига кўпи билан 1 ой қолганда, ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига тасдиқланган шаклда тақдим этиладиган ёзма хабарнома асосида ягона солиқ тўловини тўлашга ўта олади.

Агар корхонангиз йил якунлари бўйича кичик корхона учун белгиланган мезонга мувофиқ келмаса, у кейинги ҳисобот йилидан бошлаб, йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай, солиқ органларига тақдим этиладиган ёзма хабарнома асосида умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак.

Бунда олдинги ҳисобот йилида ЯСТ тўлаш ҳуқуқини йўқотган ягона солиқ тўлови тўловчилари уни умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида қайта ҳисоблайдилар.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти

солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2042 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика