Norma.uz

Ўриндошни синаш

Ўриндошга дастлабки синовни белгилаш ва у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш мумкинми?

М.Болтабоева, ишлаб чиқариш бирлашмасининг кадрлар хизмати мутахассиси.

Навоий вилояти.

 

– Даставвал ишга қабул қилинаётганда ходимларнинг қандай тоифалари учун дастлабки синов белгиланмаслигини тушунтириб ўтамиз. Улар:

ҳомиладор аёллар;

3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;

ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган шахслар.

Агар ўриндош ходим юқорида кўрсатилган рўйхатга кирмаса, унга меҳнат шартномасида ишга қабул қилиш пайтида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга риоя этган ҳолда дастлабки синов шарти белгиланиши мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтамизки, агар ўриндошлик иши бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилишга боғлиқ бўлса, ўриндош билан, меҳнат шартномасидан ташқари, тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома ҳам тузилиши мумкин.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 771 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика