22.02.2016
Кўчма ер участкаси
Агар корхона кадастрдагидан катта ер участкасидан фойдаланса, йил мобайнида участка майдони ўзгарса ва ундан автойўл ўтса, ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисоблаб чиқарилади? далее...»» |
22.02.2016
Сувсиз қайнамайди
Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонада асосий фаолият тури пиво пишириш ҳисобланади. Ўз ишлаб чиқариш хонасини у ЯСТ тўловчидан ижарага олган. Унинг ҳудудида шаҳар водоканал тармоғидан бошқа сув манбалари мавжуд эмас. Корхона пиво пишириш учун шаҳар водоканал тармоғидаги ичимлик сувдан фойдалана оладими? Ушбу ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш лозимми? далее...»» |
22.02.2016
Коррупцияга қарши қаратилган ислоҳот: дастлабки якунлар
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул Ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистонда ўтказилган мониторингнинг 3-раунди якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Матбуот хизмати Тошкент давлат юридик университетида матбуот конференцияси ўтказди. Мониторинг якунлари ҳақида мамлакатимиз ОАВ вакилларига мониторинг гуруҳи аъзолари Инесса Куште (ИҲТТ1 тармоғи котибияти) ва Ольга Зудова (БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси) ахборот бердилар. далее...»» |
22.02.2016
Уйда ўтириб тўлаш мумкин
Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 декабрдаги «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонуни электрон ҳисоб-китобларни, хусусан, банк тўлов тизимларини кенг қўллаш орқали электрон ҳисоб-китобларни янада ривожлантиришга имконият яратди. далее...»» |
22.02.2016
Посилкада эҳтиёт қисмлар жўнатилса...
Биз компьютер жиҳозлари, шунингдек бошқа офис жиҳозларини таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатамиз. Бизга улар учун эҳтиёт қисмларни хориждан Интернет-дўконлар орқали сотиб олиш мумкинлигини айтишди. Бунда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Айтишларича, расмийлаштиришнинг қандайдир янги тартиби пайдо бўлибди. Ҳақиқатан ҳам бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ноль даражали ставка мавжудми? Ёки жўнатма учун барибир божхона божлари ва яна қандайдир йиғимларни тўлашга тўғри келадими? Агар тўғри келса, тахминан қанча тўланади? далее...»» |
22.02.2016
Божхона ишининг ҳуқуқий асоси
Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири – божхона ишининг ҳуқуқий асоси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |
17.02.2016
Ўзганинг ҳақи
2015 йил январида омонат сақловчи (1-МЧЖ) билан юк топширувчи ¬(2-МЧЖ) 100 млн сўмлик ноозиқ-овқат товарларини 6 ой муддатга омонат сақлаш шартномаси туздилар. 2-МЧЖ омонат сақлаш хизматлари ҳақини вақтида тўлади. Омонат сақловчи 2015 йил июлида хусусий корхонадан омонат сақланаётган товарни бермай туриш ҳақидаги илтимос баён этилган хат олди, негаки юк топширувчи маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича фирмага 150 млн сўм қарз бўлиб қолган экан. Ўз навбатида хусусий фирма ¬1-МЧЖдан қарздор бўлиб, омонат сақловчи шу қарзни узиш муддаоси билан омборхонани муҳрлаб қўйиб, 2-МЧЖга мол-мулкини олиб чиқишга ижозат бермаган, буни хусусий фирма кўрсатилган омонат сақлаш хизмати учун у билан ҳисоб-китоб қилиши нияти билан изоҳлаган. Юк топширувчи омонат сақловчининг важ-корсонларига рози бўлмай, 2015 йил августда ўзганинг ноқонуний эгалигидаги 100 млн сўмлик мол-мулкни талаб қилиб олиш даъвоси билан судга мурожаат этган. Ишни кўриб чиқишга низо предмети юзасидан мустақил талаб билдирмаган учинчи шахс сифатида хусусий фирма жалб этилди. далее...»» |
17.02.2016
Ишдан бўшаш қоидаларига риоя қилинг
Слесарь Р.Раҳимов мўлжалланган муддатдан 2 ҳафта олдин меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиши тўғрисида ариза берди. Бироқ ариза берган кундан кейинги кундан бошлаб ишга келмай қўйди. КБ инспектори қўшнилар орқали унга ишга чиқмаслик сабабларини асослаши зарурлиги тўғрисида хат юборди. Раҳимов яна оғзаки равишда, қўшнилар орқали, огоҳлантиришнинг 2 ҳафтасидан янги иш жойини қидириш учун фойдаланаётганини маълум қилди. Ходимнинг ушбу ҳаракатлари тўғрими? Прогул учун уни ишдан бўшатиш мумкинми? далее...»» |
17.02.2016
Ишдан бўшаш – ишга жойлашиш – ўриндош бўлиш
Мен кичик корхонада ишлайман. Бироқ, ишдан бўшамасдан туриб унда ўриндош бўлиб ишлашни ва бошқа фирмадаги доимий иш жойига ўтишни хоҳлайман. Бироқ юрист бундай қилиб бўлмайди деяпти, чунки аввал корхонамиздан ишдан бўшашим, бошқа корхонада доимий иш жойига ўрнашишим, шундан кейингина корхонамизга ўриндошлик ишига жойлашишим керак экан. У тўғри айтдими? далее...»» |
17.02.2016
Ишлаб бериш эмас, балки огоҳлантириш
Қарийб 6 йилдан бери мебель ишлаб чиқарувчи фирмада ишлайман, маъмурият ваъда қилган мансабим ўсиши ва иш ҳақимнинг кўпайишига умид қилган эдим. Бироқ на мансабга эга бўлдим, на моддий рағбатга. Бироқ хом ашёнинг браклиги ва эски ускуналар туфайли қайта ишлашдан бошим чиқмайди, бунинг устига меҳнат жамоасидаги муҳит ҳам, юмшоқ қилиб айтганда, кўнгилга ёқадиган эмас. Тезроқ бошқа, ҳамма жиҳатдан олганда манфаатли бўлган жойга ўтмоқчиман. Қандай қилиб ишлаб бермасдан ўз хоҳишим билан ишдан бўшай оламан? далее...»» |
17.02.2016
Ҳисоблагич кўчада – абонентнинг розилиги билан
Маҳаллага шаҳар ҲЭТК вакиллари келиб, электр энергияси истеъмолининг барча ҳисоблагичлари мажбурий тартибда уйдан кўчага олиб чиқилишини айтдилар. Ҳар бир уй мулкдори бунинг учун 100 000 сўм тўлаши шарт экан. ҲЭТК ходимларининг ҳаракатлари тўғрими, ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобига кўчирилиши керак? далее...»» |
17.02.2016
Иш билан суд таништиради
Бизнинг ХУМШ директори бизни судга берди. Судья унга бизга зарур ҳужжатларнинг ксеронусхаларини беришни айтди. Бироқ директор бизга ҳатто танишиб чиқиш учун ҳам уларни беришдан қатъиян бош тортяпти. Бу ҳолда нима қила оламиз? далее...»» |
17.02.2016
Уйни ўзимиз бошқарамиз. Биринчи қисм
Биз яшайдиган уй икки ярим йил муқаддам ўз-ўзини бошқаришни ихтиёр этиб, ширкат таркибидан чиққан эди. Тажрибамиз шунга ўхшаш муаммоларни ҳал этишда бошқа мулкдорлар жамоаларига асқотади деб умид қиламиз. далее...»» |
17.02.2016
Ҳужжатларни тилхат олиб топширинг
Иссиқлик энергияси таъминотчиси истеъмолчи тақдим этган маълумотларни базага киритмади. Бунинг учун ким жавобгар бўлади? «Таъминотчилар» – дея жавоб беришади абонентлар. «Истеъмолчилар» –эътироз билдирди таъминотчилар. Ушбу муаммо шу қадар тез-тез вужудга келадики, ундан безор бўлдик. Бироқ шундай бўлса-да у кўп йиллардан бери ҳал этилмай келади. далее...»» |
17.02.2016
Ширкат-провайдер-мижоз: мулоқотнинг бошланиши
Ниҳоят телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш чоғида ХУМШ-провайдер-мижоз занжирида муносабатлар механизми белгиланди. Ушбу учбурчакнинг ўткир учларини юмшатиш Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 24.11.2015 йилда 2733-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Низом) юкланди. Ҳужжат телекоммуникация провайдерлари ва уйда яшовчиларнинг манфаатлари вакили ҳисобланган ширкатлар ўртасида телекоммуникация воситалари ҳамда иншоотларини жойлаштириш, ўрнатиш, уларга хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш масалаларини тартибга солади. далее...»» |
17.02.2016
Исталган вакилга ишонинг
Фуқаролик кодексининг 47-моддаси 3-қисмида, хусусан, айтилишича, ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Маълумки, юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан берилади. МЧЖ, АЖ ва бошқа юридик шахсларнинг раҳбари, айтайлик, нафақат филиал раҳбарига, балки фирманинг бошқа ходимига ҳам шартномаларни имзолашга ишончнома бериш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
17.02.2016
Қарздор қарздорлигича қолади, бироқ бошқа кредитор олдида
«СБХ»нинг 2014 йилги сонларидан бирида «Учинчиси валютачи бўлади» деб номланган маслаҳатни ўқиган эдим. Савол берган фирма менежери импорт контракт ҳақини учинчи шахс тўлаганлигини ёзган. Билишимча, қонун ҳужжатларимизда учинчи шахсларнинг, бунинг устига валюта билан ҳақ тўлаши тақиқланган, Ўзбекистон резидентлари эса валютани фақат банкларга сотишлари мумкин. Бироқ қонун ҳужжатларимиз бундай операцияни тартибга солса, айтингчи, буни қайси биржалар орқали амалга ошириш ва асослаш учун қандай ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин? далее...»» |
17.02.2016
Йўловчи ташишни назорат қилувчи гуруҳлар нимани аниқлади
Мамлакатимизда транспорт тизими изчил ривожланаётгани натижасида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати ва салмоғи ортиб бормоқда. далее...»» |
16.02.2016
Наманганнинг олмаси, Қуванинг анорлари...
Бугунги жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви жараёнида ҳар бир мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири бу – мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ҳамда унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашдан иборатдир. Чунки экспорт салоҳиятини юксалтириш нафақат муайян бир мамлакатнинг, балки ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият субъектининг ҳам туб манфаатларини кўзда тутади. далее...»» |
16.02.2016
Сўранг. Сизга жавоб беришади
«Norma» профессионал ривожланиш марказида 2016 йилги солиқ солишдаги ўзгартишларга бағишланган навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Уни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этган Молия вазирлиги экспертлари олиб боришди. Семинарда корхона бухгалтерлари, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари қатнашиб, уларда мутахассисларга ўз фаолиятларида вужудга келадиган саволларни бериш имконияти туғилди. Саволларнинг баъзилари газетхонларимиз учун ҳам қизиқарли бўлади, деб ўйлаймиз. далее...»» |