Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 07 / Хўжалик юритиш қоидалари

Исталган вакилга ишонинг

 

Фуқаролик кодексининг 47-моддаси 3-қисмида, хусусан, айтилишича, ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Маълумки, юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан берилади.

МЧЖ, АЖ ва бошқа юридик шахсларнинг раҳбари, айтайлик, нафақат филиал раҳбарига, балки фирманинг бошқа ходимига ҳам шартномаларни имзолашга ишончнома бериш ҳуқуқига эгами?

Е.Мансурова.

 

– Ҳақиқатан ҳам, юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилот номидан у ёки бу ҳаракатларни амалга оширишга ишончнома беришни қонун ҳужжатлари уларнинг раҳбарлари ваколатига киритади*. Шартнома тузишга ишончнома ФКда назарда тутилган тартибда берилади.

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади (ФКнинг 134-моддаси 1-қисми). ФК фуқаролар ва юридик шахсларни вакилларни танлашда чекламайди. Исталган муомала лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс (ФКнинг 22-моддаси) ёки юридик шахс (ФКнинг 41-моддаси) шундай вакил бўлиши мумкин. Асосийси, юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилган бўлсин (ФКнинг 134-моддаси 2-қисми).

Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан вакил томонидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (ФКнинг 129-моддаси).

Шу тариқа, раҳбар нафақат мазкур ташкилотнинг исталган ходимига, балки исталган бошқа шахсга ҳам шартномалар тузиш учун ишончнома беришга ҳақли.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

 


*Бироқ ФКнинг 138-моддаси 2-қисми қоидасини унутмаслик керак, унга кўра давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган ишончнома шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак.

Прочитано: 1900 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика