Norma.uz

Ҳисоблагич кўчада – абонентнинг розилиги билан

 

Маҳаллага шаҳар ҲЭТК вакиллари келиб, электр энергияси истеъмолининг барча ҳисоблагичлари мажбурий тартибда уйдан кўчага олиб чиқилишини айтдилар. Ҳар бир уй мулкдори бунинг учун 100 000 сўм тўлаши шарт экан. ҲЭТК ходимларининг ҳаракатлари тўғрими, ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобига кўчирилиши керак?

А.Хўжаев.

 

– Бир неча йил аввал абонентларнинг ушбу мавзудаги шикоятлари жуда кўпайган эди. Давлат рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиларкан, муаммони ўрганди ва қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун таклифлар тайёрлади.

Натижада Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2013 йилдаги 295-сон Қарори билан Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг (ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова) 103-бандига ўзгартишлар киритилди. Унда белгиланишича, алоҳида турган якка тартибдаги уй-жойда яшовчи маиший истеъмолчи билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари талабларига риоя этиш шарти билан, турар жойларнинг пештоқларига ёки электр узатиш линиялари устунига ўрнатилади (чиқарилади).

Бунда маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олувчи ишлаб турган асбобларини турар жойларнинг пештоқига ва электр узатиш линиялари устунига чиқариш бўйича монтаж ишлари ушбу ишлар учун тўлов ундирмасдан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун зарур материаллар маиший истеъмолчиларнинг маблағларига сотиб олинади.

ҲТЭК ходимларининг талаби белгиланган қонун ҳужжатларини бузишдир. Сизга бундай қарорни расмий тарзда, ҲТЭК бланкасида ёзма шаклда кўрсатишни талаб қилинг. Бу сизга кейинчалик ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ёрдам беради.

 

Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 1765 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика